date

Caviar компанияси Суворовга бағишланган iPhone 17 Pro моделини тақдим этди

Caviar kompaniyasi Suvorovga bag‘ishlangan iPhone 17 Pro modelini taqdim etdi

Россиянинг ҳашаматли аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Caviar компанияси ўзининг янги iPhone 17 Pro смартфонлар туркумини намойиш этди. Ушбу махсус серия Ғалаба куни ва Россиянинг маънавий анъаналарига бағишланган бўлиб, дизайнида тарихий ва диний элементлар мужассам этилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Қурилма корпуси Христос Нажоткор ибодатхонаси ва Василий Блаженний собори тасвирлари билан безатилган. Дизайннинг марказий қисмида 999-пробали олтин билан қопланган Россия герби жой олган. Компания вакилларининг таъкидлашича, смартфоннинг асосий ғояси Александр Суворовнинг машҳур «Биз руслармиз, Худо биз билан» иборасига асосланган.

Caviar дизайнерлари ушбу ёзув орқали маънавий куч ва тарихий меросни ифодалашга ҳаракат қилишган. Смартфон корпусига ўйилган сўзлар ҳамда ҳарбий ва диний рамзларнинг уйғунлиги маҳсулотнинг ўзига хослигини таъминлайди.

iPhone 17 Pro «С нами Бог» модели чекланган миқдорда, яни атиги 99 нусхада ишлаб чиқарилади. Ҳашаматли смартфоннинг бошланғич нархи 400 минг рублдан бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Caviar компанияси Суворовга бағишланган iPhone 17 Pro моделини тақдим этди