Фото: IXBT
KickStarter сайтида 32°N номли кўзойнакларни яратиш учун йўлга қўйилган маблағ йиғиш жараёнлари якунланмоқда. Ихтирочилар ўз маҳсулотини «бир уринишда ўқиш учун мўлжалланган кўзойнакка айланувчи қуёшдан ҳимоялайдиган кўзойнак» дея таърифламоқда, деб хабар беради IXBT.
Кўзойнаклар сири — оптик кучни қўйилган кучланиш таъсирида ўзгартира оладиган фаол соҳа мавжудлигида. Бошқарув «дужка»даги сенсор бўйлаб сирпаниш орқали амалга оширилади. Ўзгариш диапазони — +2 диоптрийгача. Мобил дастур орқали линзалар ёнганда қабул қиладиган аниқ бир қийматни созлаш мумкин. Каттартиришни ўчириш учун, «дужка» бўйлаб қарама-қарши йўналишга силжитиш кифоя.
Кўзойнакларни қўлга киритиш учун қўйиладиган минимал бадал пули 229 долларни ташкил этади. Айни вақтда 276 минг доллардан ортиқ маблағ тўплаган, бу дастлабки мўлжалдан 10 бараварга кўп демак. Лойиҳа муаллифлари кўзойнакларни 2022 йилнинг апрелидан етказиб беришни ваъда қилган. Улгуржи савдода кўзойнаклар нархи 449 долларни ташкил этади.
Фото: IXBT
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрида Канадада сунъий интеллектга эга кўзойнак яратилган эди. У ўз эгасининг дангасалик қилишига йўл қўймайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди