Фото: Science
Хитойнинг Хуачжун фан ва технология университети мутахассислар танани совитишга қодир матони яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Мато асосини полиактил кислота, титан ва тефлон оксиди толаси ташкил этади. Улар ёрдамида мато ультрабинафша ва инфразиқил нурланишларни қайтара олади. Шу билан бирга, тана иссиқликнинг сўрилиши ҳисобига совийди.
«Метаматонинг ўзига хос структураси ҳисобига ўртача инфрақизил диапазонда деярли идеал нур қайтариш қобилияти таъминланади», — дейди лойиҳа раҳбари Гуанмин Тао.
Олимлар бир нечта синовларни ўтказган. Кўнгиллилардан бири ярми ушбу метамато, қолган ярми эса пахтадан тикилган кийимда бир соат қуёшда турган. Метамато остидаги тери ҳарорати Цельсий бўйича 31 дан 32 даражага, пахта остидаги эса 37 даражагача кўтарилган.
Шунингдек, олимлар машиналар иштирокида ҳам тажриба ўтказган. Метаматодан ишланган жилд билан қопланган автомобиль салони қолганларидан анча кам қизиган.
Ихтирочиларнинг қўшимча қилишича, уларнинг лойиҳасига ҳозирда кийим-кечак ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи айрим корхоналар қизиқиш билдирган. Айни вақтда ихтирочилар ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бормоқда ва совитадиган футболкалари ҳамда автомобиль жилдлари бир йилдан сўнг дўконларда пайдо бўлишига умид қилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди