Хитойнинг UBTECH Robotics компанияси инсон каби ҳаракатлана оладиган Walker Х роботини тақдим этди. У тўсиқларни босиб ўтади, «қўли»га турли буюмларни олади ва инсонларга хос овозда мулоқот қилади. Роботнинг имкониятлари тасвирланган видео компаниянинг YouTube’даги каналида пайдо бўлди.
Walker Х’нинг аниқ ўлчами номаълум. Унинг қўллари, оёқлари ва боши инсонники каби яратилган, шунингдек, 31 та сервомотор билан жиҳозланган. Қўл кафти бешта бармоқдан иборат бўлиб, робот уларни буккан ҳолда турли буюмларни ушлаши ёки бутилка қопқоғини очиши мумкин.
Шу билан бирга, робот кўтара оладиган предметларнинг максимал оғирлиги 2,7 килограммни ташкил этади.
Walker Х автоном ҳолатда ўзига таниш бўлган ва янги жойларда харита (SLAM) ёрдамида ҳаракатлана олади. Ҳаракатланишининг максимал тезлиги соатига 3 километр.
Бундан ташқари, робот зина орқали кўтарилади ва қиялик бўйлаб юра олади, орқасидан кимдир турца, йиқилиб кетмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди