Facebook раҳбари Марк Цукерберг блогерлар Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида пул ишлашлари учун бонус дастури ишга туширилишини маълум қилди. Лойиҳага бир миллиард доллар ажратилган, деб хабар бермоқда CNBC.
«Биз миллионлаб фойдаланувчилар учун энг яхши платформаларни яратмоқчимиз. Фойдаланувчилар пул топишларига ёрдам бериш учун янги дастурларни ишлаб чиқмоқдамиз. Биз Facebook ва Instagram’даги энг яхши контент муаллифларига мукофот тариқасида бир миллиард доллар ажратамиз», — деди Цукерберг.
Америкалик блогерларга мўлжалланган дастлабки бонус дастури Reels қисқа видеолар сервиси учун контентлар яратган муаллифларга пул беради. Қайд этилишича, кузга бориб Facebook-блогерларга ҳам пул тўлаш бошланади.
Компаниядагилар тўловлар асосий рақобатчи бўлган TikTok сервиси фойдаланувчиларини Instagram ва Facebook тармоқларига оғдиришга ёрдам беради деб умид қилмоқда.
23 июн куни Instagram ва Facebook Reels қисқа видеолар сервисини ишга туширди. Фойдаланувчилар Reels ёрдамида давомийлиги 30 сониягача бўлган видеоларни турли эффектлар билан пост сифатида жойлаштиришлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли”
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди