Фото: LG Electronics
LG компанияси микрофон ва карнайли ҳимоя ниқоби PuriCare Wearable’ни ишлаб чиқди. Ниқобнинг серияли ишлаб чиқарилувчи вариантида LG Dual вентиляторларини ҳаракатга келтирувчи электромотор ўрнатилади. Вентиляторлар ишлаши унумдорлиги фойдаланувчининг нафас олиши жадаллигига боғлиқ бўлади.
Ниқоб юзга зич ёпишиб туради, ундаги VoiceON технологияси эвазига суҳбат вақтида овозни баландлатишга ҳожат бўлмайди. Тизим фойдаланувчи суҳбатлашишни бошлаганини автоматик равишда аниқлаб, микрофон ва карнайлар ёрдамида унинг овозини атрофдагилар эшитадиган даражада кучайтиради.
Ниқобнинг оғирлиги 94 граммни ташкил қилиб, қайта қувватланишсиз 8 соатгача ишлашни таъминловчи 1000 мА·соатлик аккумулятор билан жиҳозланади. Ниқоб батареяси тўлиқ қувватланиши 2 соат вақт олади. LG PuriCare Wearable биринчи бўлиб августда Таиландда, кейин эса қолган давлатларда тегишли сертификатлашдан ўтгандан сўнг сотувга чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинади
Трамп жамоаси Ким Чен Ин билан музокараларни муҳокама қилмоқда
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади?
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди