Ўзбекистонда «Промобот» деб номланган Россия қўриқчи роботлари пайдо бўлди. Бу ҳақда «Промобот» компанияси хабар берди.
«Промобот» Россия роботлар хизмати Тошкентдаги йирик қўриқлаш ускуналари шоу-румида иш бошлади», дейилади ишлаб чиқарувчилар изоҳида.
Роботнинг вазифалари дўконларда патруллик қилиш, дўкон ходимлари ва меҳмонларни видеокузатувга олишдан иборат. У ўзига ўрнатилган датчиклар орқали эркин ҳаракатлана олади. Шунингдек, компания фаолиятига доир саволларга жавоб ҳам беради.
Робот инглиз вa рус тилида гаплашади. Бошқа қурилмалар билан ҳам алоқага киришади. Вокзаллар, савдо марказлари ва одамлар гавжум жойлардаги экотизимни ҳам қўриқлайди.
Компания директорининг айтишича, «Промобот» инсон омили хатоларидан мутлақо холи. Масалан, чарчамайди, ташриф буюрувчиларга қўполлик қилмайди, ишга кеч қолмайди ва ҳеч қачон адашмайди.
Ҳозирги пайтда «Промобот» Қозоғистон ички ишлар департаментлари, Германия корхоналари ва Абу-Даби полициясида иш бошлаган. Бирлашган Араб Амирликлари яна 3 та роботга буюртма берган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди