
Фото: CNN
Сингапурдаги AiTreat стартапи инсонларни массаж қилишга қодир сунъий интеллектга эга EMMA роботини ихтиро қилди. Таъкидланишича, у анъанавий хитой тиббиёти тизими бўйича массаж қилишга қодир, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Қурилма мушакларнинг қаттиқлигини ўлчайдиган уч ўлчовли кўриш сенсори ёрдамида ишлайди. Унинг «қўллари» Цельсий бўйича 38-40 даражада қизийди. Улар худди инсон қўллари каби юмшоқ.
Ихтирочилар ўз қурилмаси яқин келажакда у қадар қиммат бўлмаган массаж муолажаларини ўтказишни бошлашига умид қилмоқда. Айни вақтда эса шаҳар шифохоналарида шу каби жами 11 та қурилма ишламоқда.

Фото: CNN «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар