08:53 / 24.09.2021
2 173

Силжийдиган экранга эга дунёдаги биринчи лазерли телевизор тақдим этилди

Силжийдиган экранга эга дунёдаги биринчи лазерли телевизор тақдим этилди
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Hisense компанияси экрани силжийдиган дунёдаги биринчи лазерли телевизорни тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Силжийдиган экранга эга Hisense’нинг янги телевизорига 77 дюймли панел ўрнатилган. У 4K HDR сифатни қўллаб-қувватлайди, лазерли технологияси эса 107 фоизлиги BT.2020 ранглар гаммасини ва 350 нитли максимал ёрқинликни таъминлайди.

Дизайнига келинадиган бўлса, экраннинг ён томонидан деярли олд панеллар йўқ, аммо улар пастки ва тепа қисмларда бор. Пастки қисмидагиси анча сезиларли.

Янги моделга Transvision визуал процессори ва сифатли овозни таъминловчи Harmon/Kardon динамиклари ўрнатилган. Бундан ташқари, Dolby DTS овозли эффектларини таъминовчи иккиталик декодлаш мавжуд.

Ҳозирча Hisense’нинг ҳаракатланувчи лазерли телевизорини «JD.com» сайти орқали бронлаш мумкин. Компания унинг нархи ва тақдим этилиш санасига ойдинлик киритмаган. Қурилма 2021 йил охирига бориб сотувга чиқиши маълум, холос.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Силжийдиган экранга эга дунёдаги биринчи лазерли телевизор тақдим этилди