08:00 / 27.09.2021
2 027

Ўзбекистон 8 ой давомида хориждан қанча телефон импорт қилгани маълум қилинди

Ўзбекистон 8 ой давомида хориждан қанча телефон импорт қилгани маълум қилинди
Ўзбекистон 2021 йилнинг август ойида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки 8 ойида Ўзбекистон хориждан қиймати 117,4 миллион долларга тенг бўлган 1,6 миллион дона мобил телефон импорт қилган. Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 миллион донага ошган.

Ўзбекистон 12 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидгилар:

Хитой — 63 миллион доллар;
Вьетнам — 41,4 миллион доллар;
Ҳиндистон — 5,9 миллион доллар;
Қозоғистон — 5,5 миллион доллар;
БАА — 960 минг доллар;
Германия — 647 минг доллар;
Корея — 60 минг доллар;
Россия — 18 минг доллар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон 8 ой давомида хориждан қанча телефон импорт қилгани маълум қилинди