
Жорий йилнинг 2 декарбдан Москва метрополитенининг барча йўналишларида симсиз "Wi-Fi" тармоғидан фойдаланиш мумкин бўлади, деб хабар беради "Интерфакс" агентлиги метро матбуот-хизмати маълумотларига таянган ҳолда.
"Жами узунлиги 325 км дан зиёд бўлган барча 12 йўналишда Интернетга бепул уланиш мумкин бўлади, бунда интернетга чиқиш нуқталарига эга бўлган вагонлар сони 5 мингдан зиёдроқни ташкил этади. Шу тариқа Москва метрополитенини "Wi-Fi" тармоғи билан таъминлаш лойиҳаси ваъда берилган муддатидан бир ой олдин ишга туширилади ", - деб ахборот беради матбуот-хизмати ходими.
У, шунингдек, Москвадаги бу лойиҳанинг аналоги дунёнинг бошқа ҳеч бир ерида йўқлигини қўшимча қилиб ўтди.
"Баъзи шаҳарларда метро станцияларида Wi-Fi хизмати бор, лекин туннелларда эмас. Москвада бу хизматдан фақатгина вагонлар ичида фойдаланиш мумкин бўлади, станция ва вестибюлларда тармоқ мавжуд эмас. Ахборотларни узатиш тезлиги ҳар бир поездга 100 Мбит / сек ни ташкил қилади ", - деб тушунтириш бериб ўтишди матбуот-хизматида.
Фото: Kun.uz
Текст: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар