08:53 / 12.11.2021
2 559

2021 йилнинг энг яхши ихтиролари маълум қилинди

2021 йилнинг энг яхши ихтиролари маълум қилинди
Фото: Samsung
Маълумотларни хавфсиз изловчи дастур, виртуал реаллик кўзойнаклари ва Samsung букланувчи смартфони 2021 йилнинг энг яхши ихтиролари деб топилди.

Time нашри томонидан ҳар йили эълон қилинувчи йилнинг энг яхши ихтиролари рўйхатидан бир неча ўнлаб гаджет, технология ва ихтиролар жой олди. Улар бир нечта тоифага бўлинган.

Журнал муаллифлари “Дастурлар” бўлимига маълумотлар изловчи Neeva, Subdial тревога тугмаси дастурларини, интерфаол харита MTA Live Subway Map’ни киритишган.

“VR ва AR” бўлимига Lenovo ThinkReality A3 Smart ва Qualcomm Snapdragon XR2 виртуал реаллик кўзойнаклари, Google Maps учун тўлдирилган реаллик режими киритилган.

“Истеъмолчилик электроникаси” бўлимидан Paper Shoot Camera фотоаппарати, Samsung Galaxy Z Flip3 букланувчи смартфони, Framework Laptop ноутбуги, Vecnos IQUI “ақлли” селфи-таёқчаси, JLab JBuds Frames смарт-кўзойнаклари жой олган.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги энг яхши ихтиролар қаторига коронавирус ва малярияга қарши вакциналар киритилган.

Шунингдек, Looking Glass Portrait уч ўлчамли фоторамкаси, Roborock S7 робот-чангютгич, Apple M1 Pro процессори, LG G-сериясидаги телевизорлар, Adidas ва Nike футуристик кроссовкалари ҳам йилнинг энг яхши ихтиролари деб топилган.

Time 2020 йилда PlayStation 5 ва Xbox Series X ўйин приставкаларини, Samsung Sero телевизорини, Nvidia GeForce Now видеоўйинлар булутли сервисини, Microsoft Surface Duo букланувчи смартфонини йилнинг энг яхши ихтиролари деб топганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » 2021 йилнинг энг яхши ихтиролари маълум қилинди