Фото: «Thomas Peter / Reuters»
27 июлда ўтказилган синов Хитойнинг гипертовуш технологиясида эришган ютуқларини намойиш қилиб берди, деб ёзади Американинг «The Drive» нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, синов вақтида Хитойнинг гипертовушли самолётидан қандайдир жисм, эҳтимол, бошқариладиган ракета узилиб чиққан. Унинг мақсад ва вазифалари AҚШ учун номаълумлигича қолмоқда.
«Режали аппарат ёрдамида гипертовуш тезлигида фойдали юкламанинг атмосферада ажралиб чиқиши муҳим технологик ютуқдан далолат бериши мумкин», – деб ёзади газета.
Худди шундай синов ҳақида ўз манбаларига таяниб, ноябрь ойида Financial Times нашри хабар берган эди.
Ўша ойда AҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси ўринбосари генерал Жон Хайтен Хитойда гипертовушли ракета синовлари ҳақида маълумот берган.
Октябрь ойида генерал Хайтен Хитой гипертовушли қуролларни ишлаб чиқишда Россиядан ўзиб кетганини айтганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи