
Beeline Ўзбекистондаги VimpelCom Ltd гуруҳининг Make Your Mark (“Ўз изингни қолдир”) глобал ижтимоий ташаббуси доирасида “Учинчи авлод-2016” ташқи таълим дастури бошлангани ҳақида хабар беради.
Бир йил аввал “Учинчи авлод” Make Your Mark лойиҳасининг илк дастури сифатида танланган эди. 2016 йилда дастурнинг VIII мавсумида Beeline‘нинг тижорат дирекцияси, техник дирекцияси, ахборот технологиялари дирекцияси, шунингдек шартномалар тузиш ва логистика хизмати бўлимида амалиёт ўташ очилган. Сўров ва резюмелар яхши академик натижаларга эга бўлган III ва IV курс талабаларидан [email protected] электрон манзили бўйича қабул қилинади.
Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг жамоа билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича директори София Гайнутдинова шундай деди: ““Учинчи авлод” дастури илк бор етти йил аввал ишга туширилган бўлиб, бугунги кунга қадар ўз формати билан Ўзбекистонда ноёб ҳисобланади – компаниямиз мақсадли ва муваффақиятли талабалар учун очиқ, бунда телеком-соҳанинг энг йирик оператори ҳодимига айланиш имкони барчада мавжуд. Янги мавсум бу йили янада қизиқарли бўлишини алоҳида белгилаб ўтмоқчиман: Beeline диджитал-трансформация босқичига ўтмоқда, шунинг учун амалиётчиларни нафақат мазмунли ўқув дастури, амалий машқлар ва ҳақиқий лойиҳалар, балки глобал VimpelCom ва мамлакатнинг етакчи экспертлари билан учрашувлар кутмоқда”.
Матбуот-анжуманидан сўнг яқин кунларда бир неча олий ўқув юртларида Beeline мутахассислари “Учинчи авлод-2016” бўйича қатор тақдимотлар ўтказадилар. Дастурнинг саралаш босқичларига Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкентдаги Вестминстер университети, Тошкентдаги Москва давлат университети, Тошкент давлат миллий университети, шунингдек бошқа олий ўқув юртлари талабалари таклиф этилди.
Амалиёт натижалари бўйича энг муваффақиятли талабаларга олийгоҳдаги ўқиш билан келиштирилган ҳолда индивидуал иш тартиби, келажакда эса – Beeline‘да доимий иш ўрни таклиф қилинади. "Учинчи авлод" доирасида амалиёт ўташ 2016 йилнинг июн-август ойларига режалаштирилган.
Make Your Mark ташаббуси 2014 йилнинг декабр ойида жорий этилган бўлиб, VimpelCom‘нинг корпоратив ижтимоий мажбуриятлари стратегиясининг асосий элементи ҳисобланади. Унинг мақсади - ёшларга келажакларини барпо этишда ёрдам бериш, уларга технологик асбоб-ускуналар, тажриба ва билим, таълимни кенгайтириш, порлоқ келажаклари йўлидаги тўсиқларни ўтишда ёрдам бериш. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар