Фото: «Вести»
Хабарларга кўра, «Apple» компанияси 2022 йилнинг сентябрида тақдим этадиган навбатдаги айфон (iPhone 14)га одатий SIM-картани ўрнатиш мумкин эмас — қурилма уяли тармоқларга eSIM технологияси воситасида уланади. Бу ўзгариш камида АҚШ бозорини қамраб олади.
«MacRumors» компаниядаги номи ошкор қилинмаган манбасига асосланиб ёзишича, «Apple» АҚШдаги йирик мобил алоқа операторларини смартфонда кўзда тутилаётган ўзгаришлар ҳақида хабардор қилган.
Манба нашрга тақдим этган ҳужжат нусхасида жисмоний SIM-карталардан воз кечишга тайёргарлик кўриш ҳақида гап боради. Аммо унда айнан «Apple» ва унинг смартфонлари номлари келтирилмаган. «Apple» ўз смартфонларидан SIM-слотни олиб ташлаши ҳақида яқинда Бразилиянинг «Blog do iPhone» техноблогида ҳам хабар чиққанди. Бироқ унда 2023 йил ҳақида гап бор.
Охирги чиқарилган iPhone 13 моҳиятан уч сим-картали: битта жисмоний SIM-карта билан бир пайтнинг ўзида иккита виртуал eSIM-картани ишлатиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар