Фото: «Ferra»
«Norton» антивирус компанияси майнинг дастурларини ўрнатиш билан шуғулланиши фош бўлди. Компаниянинг «Norton 360» антивирус пакети таркибида криптовалюталар майнинги учун мўлжалланган ва ўчириб ташлаш қийин «Norton Crypto» дастури бор.
Компания майнинг воситасини ўтган йил июнида тақдим этганди. У қолдиқ ҳисоблаш қувватидан Ethereum (криптовалюта) ундиришда фойдаланилувчи оддий восита сифатида илгари сурилганди. Ушбу функция фақат жуда кучли видеокарталар билан ишлайди.
Албатта, «Norton» олинган криптовалютадан 15 фоиз комиссия ишлаб олади, қолаверса, мижозларининг криптоҳамёнларини тўлиқ назорат қилади. Ушбу функция кўплаб фойдаланувчиларнинг ҳафсаласини пир қилди. Хавфсизлик бўйича мутахассислардан бири буни «бренд учун жирканч, қўпол ҳолат ва ўз бошига етиш», дея баҳолади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади