Фото: Ўзбекистон Фанлар академияси
Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти томонидан ичимлик сувини зарарсизлантириш учун портатив қурилма яратилди.
Ушбу қурилма ичимлик суви манбасининг ифлосланиш хавфи мавжуд бўлган шароитларда — далада, лагерда, турли хизмат сафарларида ичимлик сувини зарарсизлантириш учун мўлжалланган.
Қурилманинг ишлаши металл ионларининг сувга электролизи таъсирига асосланган бўлиб, улар кенг кўламли патоген микроорганизмларни (жумладан, дизентерия, вабо, тиф ва бошқалар патогенларини) йўқ қилади.
Фото: Ўзбекистон Фанлар академияси
«Қурилманинг ўзига хос хусусияти шундаки, ичимлик суви стандартларига жавоб берадиган металларнинг паст концентрациясида кенгроқ бактерияларга қарши юқори биоцид фаолликни таъминлайдиган ўзига хос три-металл қотишмасидан фойдаланишдир. Тозаланган сув 12 ой давомида истеъмол қилиш учун хавфсиздир», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда