Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Беларуснинг «Wargaming» компанияси раҳбарияти билан учрашди.
Учрашув доирасида томонлар ўртасида қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларига эътибор қаратилган. Жумладан, «Wargaming» компанияси вакиллари Ўзбекистон IT бозорига катта қизиқиш билдиргани, дастурловчилар учун ваколатхонасини очиш масалалари муҳокама қилингани қайд этилди.
Ўз навбатида, АКТ вазирлиги раҳбарияти ушбу масалада кўмак беришга тайёрлигини билдирган.
Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий IT-компаниялар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, IT-Парк резидентлари бўлган хорижий компанияларга солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади, уларга ташкилий кўмак берилади, жумладан, тайёр инфратузилма ҳам тақдим этилади. Янада қулайлик яратиш мақсадида «IT visa» тизими жорий қилинди. Мазкур тизим IT мутахассис ва унинг оила аъзолари учун визаларни тез олиш имкон беради.
Малумот учун: «Wargaming» – бу Беларусь хусусий компанияси ҳисобланиб, компьютер ўйинларини яратиш бўйича жаҳондаги етакчи компаниялардан биридир. Компания 15 дан зиёд турли платформаларга мўлжалланган ўйинларни ишлаб чиққан.
Улар орасида World of Tanks ва World of Warplanes компьютер ўйинлари энг оммалашган бўлиб, уларнинг аудиторияси 200 миллион фойдаланувчидан ошади.
Компанияда ҳозирда 5000 дан ортиқ ходим ишлайди. Компаниянинг ваколатхоналари Беларус, Россия, Украина, Кипр, АҚШ, Франция, Жанубий Корея, Австралия, Сингапур, Япония ва Тайванда жойлашган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди