1 428
Telegram Ўзбекистонда шантаж қилиш йўли билан ўсмирлардан пул ундириб келган канални блоклади
Ўзбекистонда шантаж қилиш йўли билан ўсмирлардан пул ундириб келган канални Telegram блоклади, дея хабар қилмоқда «Podrobno.uz».
Маълум қилинишича, Telegram-каналнинг асосий мақсади мактаб ўқувчилари ва ўсмирлардан пул ундириш бўлган. Канал админлари ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардаги профилларидан олинган ҳақиқий суратларини каналга жойлаштириб, уларнинг тагига суратдагилар ноанъанавий йўналиш вакиллари ёки ижтимоий масъулияти паст шахслар экани ҳақида изоҳлар қолдирган. Кейин ушбу пост ҳаволасини (линкини) 150 минг сўм эвазига ўчириш таклифи билан сурат эгасига юборган.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот котиби маълум қилишича, фонд дарҳол Telegram асосчиси Павел Дуров билан боғланиб, канални блоклаб қўйишни сўраган.
Фонд Павел Дуровга кибербуллингнинг олдини олишда шахсий иштироки, тезкор ёрдами ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик билдирган.
«Биз Павел Дуров ва унинг жамоаси ноқонуний контент тарқалишининг олдини олишга, айниқса, ўсмирлар хавфсизлигига жиддий ёндашганини қадрлаймиз. Биламизки, 2018 йилнинг ноябрь ойидан бери Telegram болалар безорилиги билан шуғулланаётган 18 493 та канал ва гуруҳларни ёпди. Компания ўз миссиясига — бутун сайёрада алоқа учун хавфсиз шароитларни таъминлашга қатъий амал қилади», — деб ёзади фонд матбуот котиби.
Кибербуллинг ҳолатлари ҳақида [email protected] манзилига мурожаат қилиш сўралади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”