Фото: Megawatt Motors
2022-2023 йилларда Тошкент шаҳрининг барча туманлари, шунингдек, республиканинг барча вилоят марказларида электромобиллар учун тезкор қувватлаш станциялари ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Бу борада 28 март куни Ўзбекистон Экология қўмитаси ва Megawatt Motors компанияси ўртасида меморандум имзоланди. Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Экология қўмитаси хабарида, қўмита Ўзбекистон давлат органлари орасида биринчилардан бўлиб ўз автопаркини босқичма-босқич электромобилларга ўтказишни бошлагани таъкидланган.
Spot маълумотига кўра, Megawatt Motors электромобиллар учун қувватлагичлар ўрнатиш режаларини 2020 йилдаёқ эълон қилган эди. Компания вакилининг нашрга маълум қилишича, биринчи босқичда 10та зарядлаш станцияси ташкил этилган. Иккинчи босқичда яна 68та станция ташкил этилади, улардан 56тасининг қуввати 60 кВт, 12тасинда 100 кВт бўлади.
Компания режаларига кўра, станциялар бутун Ўзбекистон бўйлаб – “ҳар 100 км масофада” ўрнатилади. Лойиҳанинг ҳисобланган қиймати 500 минг доллар бўлиб, уни компания тўлалигича ўз ҳисобидан молиялаштиради.
Plugshare харитасига кўра, ҳозир Ўзбекистонда 42та зарядлаш станцияси бор. Улардан 22таси пойтахт Тошкентда, 4таси Тошкент вилоятида жойлашган; шунингдек, Самарқанд, Қарши, Наманган, Қўқон, Фарғона ва Навоий вилоятларида ҳам электромобилларни қувватлаш станциялари бор.
Ўзбекистонда зарядлаш станциялари ўрнатиш билан Makro ва TokBor брендлари ҳам шуғулланиб келмоқда.
Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, 2022 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонга 228та электромобил импорт қилинган. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3 баробарга кўп.
Электромобилларнинг деярли барчаси Хитойдан импорт қилинмоқда. 228 дона маҳсулотнинг умумий қиймати 5,9 млн долларни ташкил этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади