854
1 сентябрга қадар юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади
Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни ўтказилган IТ соҳасига доир йиғилишда телекоммуникация тармоғини кенгайтириш йўналишида ҳам қатор вазифаларни белгилаб берди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, йил якунига қадар:
- 6 минг 800 та янги мобил станцияни ўрнатиш ва 80 та олис қишлоқни алоқа тизимига улаш (яна 38 та қишлоқ 2023 йилда уланади);
- қўшимча 800 минг хонадонни юқори тезликдаги интернетга улаш;
- республика бўйича оптик толали алоқа қамровини 80 фоизга етказиш;
- 60 фоиз магистрал йўлларни мобил интернет билан таъминлаш топширилган.
«Энг муҳими, 1 сентябрга қадар Тошкент вилоятида республикада илк бор юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади», — дейилади хабарда.
Шунингдек:
- биринчи ярим йилликда 100 миллион, йил якунигача 300 миллион доллар инвестицияни ўзлаштириш;
- икки ой муддатда Абу-Даби фонди билан «Ўзбекистон почтаси»ни трансформация қилиш режасини ишлаб чиқиб, киритиш вазифаси қўйилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди