Фото: Getty Images
WhatsApp мессенжери дастурчилари қизиқишлари бир хил бўлган фойдаланувчилар гуруҳларини бирлаштириш учун ҳамжамият функциясини жорий этишни режалаштирганини эълон қилди.
Ҳамжамият гуруҳлар жамоаси бўлиб, фойдаланувчилар ҳамжамият тузишлари, ҳамжамият администраторлари эса гуруҳларни бошқариши ва барча гуруҳларга бир вақтнинг ўзида хабар жўнатиши мумкин бўлади.
WhatsApp ҳозирча янги ҳамжамиятларни қидириш имкониятини киритмайди.
Дастурчилар ҳамжамият гуруҳларида ёлғон ахборот тарқалишини камайтириш учун хабарларни қайта жўнатиш имконини чеклаб қўяди. Ҳамжамиятларнинг ёпиқлиги ва хавфсизлиги таъминланиши таъкидланган.
Янги функциядан жорий ҳафтада бутун дунё бўйича айрим синовчилар фойдалана бошлайди. Кейинчалик барча фойдаланувчилар ҳамжамият функциясидан фойдаланиши мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди