23:00 / 17.04.2022
3 377

Гипертовушли ракеталар нега энг хавфли ракеталар саналади?

Гипертовушли ракеталар нега энг хавфли ракеталар саналади?
Фото: «Chip.pl»
Йирик мамлакатлар ўртасидаги қуролланиш пойгалари авж олса оляптики, тўхташдан асар йўқ. Сўнгги пайтларда гипертовушли ракеталар ҳақида кўп эшитяпмиз. Бунақа турдаги ракеталар устидаги изланишларга ҳозир Хитой, Россия ва АҚШ зўр берган. Бу турдаги ракеталар нима ўзи, қандай хавф туғдиради?

Колорада университети (Боулдер, АҚШ)нинг аэрокосмик муҳандиси ҳамда аэрокосмик муҳандислик фанлари профессори Иэн Бойднинг айтишича, янги гипертовушли тизимларнинг энг катта хавфи — парвози давомида йўналишини ўзгартира олишидир. Бу хилдаги ракеталар старт берилганидан сўнг то нишонга етиб боргунича юқори даражадаги сергакликни талаб этади — исталган пайти мўлжал ўзгариши мумкин.

Яна бир жиддий муаммо — янги турдаги гипертовушли ракеталарнинг овоз тезлигидан паст эски турдаги ракеталардан баланд, аммо қитъалараро ракеталардан пастроқ баландликда учиши. Атмосферанинг айни шу кенгликларида ракеталарни самарали кузатувчи тизимлар на АҚШ, на унинг иттифоқчиларида бор. Хитой ва Россия ҳам бундай кузатув тизимларига эга эмас.

Умуман олганда, гипертовушнинг ўзи нима? Бундай тоифаланган ракеталарнинг тезлиги қанча? Бирон бир транспорт воситаси (ракета ҳам моҳиятан транспорт) 5 633 км/соат ва ундан юқори ёки 1,6 км/сония тезлик олса гипертовушли ҳисобланади.

Дунё мамлакатлари ядровий арсеналида шай турган қитъалараро баллистик ракета моделларининг барчаси — гипертовушли ракеталар: уларнинг максимал тезлиги 24 140 км/соат ёки 6,4 км/сониягача чиқади.

Гипертовушли ракеталар қитъалараро ракетлар каби тезликда уча олмагани билан парвози давомида йўналишини ўзгартира олади. Хавфи шунда.

Йирик мамлакатлар тезлиги ўта юқори, манёвр қила олувчи, йўналишини истлган пайти ўзгартирадиган гипертовушли ракеталар устида изланишларни кучайтирган, муаммо эса ана шу ракеталарга қарши қалқон вазифасини ўтайдиган ҳимоя тизимининг йўқлигида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Гипертовушли ракеталар нега энг хавфли ракеталар саналади?