Фото: «Lisa.ru»
Олимлар ҳаракатсиз турмуш тарзи замонавий жамиятнинг балоси эканини айтишдан чарчамайди. «Lisa.ru» нашри нима учун бу жуда хавфли эканини ва инсон ўзига қандай ёрдам бериш мумкинлигини маълум қилди.
Ҳаракатсиз турмуш тарзи ва унинг бир қисми сифатида ҳаракатсиз иш муаммоси узоқ вақтдан бери Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан хавфли деб таъкидланмоқда. Кўриниб турибдики, бундай нарса юз бермаяпти: сиз ичмайсиз, чекмайсиз, ҳатто тез овқат емайсиз, лекин шунчаки ўтирасиз ва ҳеч кимни безовта қилмайсиз. Қуйида буларнинг барчаси ҳақиқатда соғлиққа қандай таъсир қилишини билиб олиш мумкин.
Вазн ортиши
Инсон қанча кўп ўтирса, шунчалик камроқ ҳаракат қилади. Агар ҳафтада бир неча марта спорт билан шуғулланилса ҳам, бу йўқотишларни қоплаш учун етарли бўлмаслиги мумкин. Вазн ҳеч қандай сабабсиз ортиб бораётгандек туйилади, лекин аслида овқатдан олгандан кўра камроқ энергия сарфланади. Ёғ бирикмалари бир вақтнинг ўзида ички органларни қўлга олишни бошлайди. Бу виссерал ёғ деб номланган бўлиб, тадқиқотлар кўплаб сурункали касалликлар, шу жумладан, саратон билан боғлиқ.
Нима қилиш керак?
Иш кунида ҳар 15-30 дақиқада, шунчаки бино ёки офис атрофида юриш учун танаффус қилиш лозим. Кунига бир марта, танаффус етарлича узоқ бўлиши керак, шунингдек, ҳаракат қилиш тавсия этилади. Масалан, энг яқин дўконга бориш ёки боғда сайр қилиш мумкин, агар у жуда узоқ бўлмаса. Агар мунтазам равишда машқ қилинмаса, эрталаб машқ қилиш (10 дақиқа), кечқурун енгил югуриш ёки сакраш каби кичик жисмоний машқларни қўшиш мумкин.
Ва, албатта, нима истеъмол қилинишига ҳам эътиборли бўлиш лозим. Кўпинча, белгиланган муддатларга риоя қилиш учун тўғридан-тўғри компьютер қаршисида овқатланамиз, шунинг учун мия асосий вазифага эътибор қаратиб, очлик ва тўйиш сигналларини кузатишга вақт тополмайди.
Варикоз томирлари
Муаммонинг турига қараб, бу нафақат косметик нуқсон, балки жарроҳлик даволашни талаб қиладиган ўта жиддий ҳолат бўлиши мумкин. Варикоз томирларининг биринчи аломатлари оёқларда оғриқ, шиш, чарчоқ ва оғирлик ёки геморрой оғриқ, қичишиш, ёниш ва қон кетиш кабилар пайдо бўлганда, иложи борича тезроқ текширувдан ўтиш учун мутахассис билан боғланиш керак.
Томир касалликларига чалинган одамни ўтириб ишлаш натижаси деб аташ мумкин. Вақт ўтиши билан томирлар ўз тонусини йўқотади, улардаги қоннинг ҳаракати аста-секин секинлашади, бу веноз тиқилиши шаклланишига олиб келади. Қон шунчаки тортишиш кучини енгиб, юракка қайтиб келмайди. Бу жараёнлар сурункали веноз касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Агар варикоз томирлари ҳали бўлмаса, кўпроқ ҳаракат ҳаракат қилиш зарур. Агар спорт ёқмаса, жисмоний фаолиятнинг қайси версияси кўпроқ завқ келтириши ҳақида ўйлаб кўриш мумкин. Балки якшанба кунлари сузишга бориш осон бўлар ёки теннис ўйини кайфиятни кўтарар.
Агар аллақачон ушбу касалликлардан бирига ташхис қўйилган бўлса, даволанишни ўз вақтида бошлаш ва шифокорнинг барча тавсияларига амал қилиш жуда муҳимдир. Терапиянинг энг кенг тарқалган ва ишлатиш учун қулай усулларидан бири таблеткалар шаклида тизимли венотоника ҳисобланади. Улар томирларнинг тонусини яхшилашга, қон айланишини тиклашга ва веноз тиқилишини камайтиришга ёрдам беради.
Орқа ва бўйин оғриғи
Компьютерда ишлаётганда умуртқа поғонаси шикастланмаслиги учун унга оғирликни тўғри тақсимлаш керак. Яъни, стул қулай ва етарлича баланд орқа томонига эга бўлиши муҳим, экран кўз олдида, оёқлар 90 даража эгилиб, полда туриши лозим.
Уйда ишлаётганлар эса диванда, ётган ҳолда, стол ўрнига креслода ишлаш имкониятидан маҳрум эмас. Натижада, бел ва бўйин соҳасидаги кичик ноқулайликдан, одам ўткир оғриқлар ва томир тортишиши босқичига ўтади, бу билан курашиш тобора қийинлашиб боради.
Нима қилиш керак?
Агар ҳали даволаниш ишлари бошланмаган бўлса ёки муаммонинг олдини олиш керак бўлса, учта нуқтага эътибор бериш керак: ухлаш вақтида умуртқа поғонаси учун қулай матрас, йога машғулотлари, шунингдек, стрессга қарши таъсирни таъминланг ва камида икки ҳафтада бир марта массаж олиш тавсия этилади.
Агар оғриқ аллақачон пайдо бўлган бўлса, шифокорсиз бирор ҳаракат қилиш мумкин эмас. У топикал муолажаларни, таблеткаларни ёки терапевтик массажни тавсия қилиши мумкин, бу анъанавий массаждан фарқли ўлароқ, фақат кўрсатмага кўра амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда