14:08 / 10.05.2022
932

Парҳезга ўтириш яхши фикр эмаслигини исботловчи сабаблар

Парҳезга ўтириш яхши фикр эмаслигини исботловчи сабаблар
Илмий тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, «очлик» диеталари сизни бахтли ёки соғлом қилмайди, балки фақат янги муаммоларни туғдиради холос.

Яна қайтадан вазн йиғасиз

Фото: Stock Adobe
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 95 фоиз одамнинг диетаси «муваффақиятсиз» тугайди. Кўпчилик вазн йўқотишга муваффақ бўлади, лекин вақт ўтиши билан улар қайта вазн йиғади, ҳатто бир неча килограммга ҳам семиради. Бунинг илмий изоҳи бор: «Диетадалигингизда таомлар янада иштаҳаочар бўлиб кўринишни бошлайди. Очлик ҳиссини уйғотадиган гормонлар даражаси ошади, тўйиш учун жавоб берадиган гормонлар даражаси эса аксинча, камаяди. Метаболизм секинлашади, организм калорияларни ёғ сифатида тўплай бошлайди», — дейди овқатланиш бўйича мутахассис Трейси Манн Psychology Today нашрига берган интервьюсида.

Ижтимоий ҳаётдан узиласиз

Фото: Stock Adobe
Қаттиқ диетада бўлганимизда фикрларимиз ва жадвалларимиз фақат овқатланиш, калориялар ва ўлчовдаги рақамлар атрофида айланади. Дўстлар билан учрашувларга бормаймиз, кеча чунки пицца билан якунланиши мумкинлигини биламиз. Чинакам завқланадиган машғулотлар ўрнига спорт залида қаттиқ ишлашни афзал кўрамиз. «Мукаммал тана» шунга арзийдими? Бу саволга имкон қадар тез ва холис жавоб беришингиз муҳим.

Бахтли бўлолмайсиз

Фото: Stock Adobe
Кўпчилик ўзи орзу қилган вазнга эришгандан сўнг дарҳол бахтли бўлишларига ишонишади. Бироқ ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди. «Ҳеч қандай мақсаднинг ташқи ютуғи хурсанд қилмайди. Сиз вазн йўқотиш ҳаётингизни автоматик равишда ўзгартиради деб ўйлайсиз, лекин ҳаётингиз аввалгидек қолиши ҳам мумкин», — деб огоҳлантиради клиник психолог Андреа Бониор.

Соғлиғингиз ҳам яхшиланмайди

Фото: Stock Adobe
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ортиқча вазнли ёки ўртача семириб кетган одамлар камида нормал вазнли одамлар каби узоқ ва кўпинча улардан ҳам кўпроқ яшайдилар. Саломатликни хатти-ҳаракатларни ўзгартириш орқали яхшилаш ҳам мумкин», — деб ёзади доктор Линда Бекон ва доктор Люси Афрамор The Nutrition Journal’идаги мақолаларида.

Агар «очлик» диетага риоя қилган ҳолда вазн йўқоцангиз, илгари бўлмаган муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Масалан, ошқозон-ичак трактининг бузилиши ёки гормонал етишмовчикик каби.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Парҳезга ўтириш яхши фикр эмаслигини исботловчи сабаблар