16:27 / 23.05.2022
1 309

Тишлар саломатлигига кундан кунга кўпроқ путур етказадиган 6 та зарарли одат

Тишлар саломатлигига кундан кунга кўпроқ путур етказадиган 6 та зарарли одат
Фото: Marie Claire
Тишларни эҳтиёткорлик билан ювиш ва тиш шифокорига мунтазам равишда ташриф буюриш — тиш саломатлиги кафолатланган, дегани эмас. Аксарият инсонлар ўзи билмаган ҳолда уларга зарар бериб боради. Marie Claire нашри узоқ вақт давомида чиройли табассумни сақлаб қолиш учун нима қилишни тўхтатиш кераклигини маълум қилди.

Тирноқларни тишлаш
Баъзиларда ташвишланаётганда ёки бирор нарса ҳақида чуқур ўйлаганда доимий равишда тирноғини тишлаш одати бор. Афсуски, бу зарарсиз кўринган одат тишларда ёриқ, шунингдек, тиш эмалининг емирилишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, тирноқ тишлаш пайтида жағнинг пастки қисми ғайритабиий бурчак остида олдинга қараб ўсади. Вақт ўтиши билан бу темпоромандибулар бузилишни келтириб чиқариши ва оғриқларга сабаб бўлиши мумкин.

Фото: Marie Claire
Тишларни ғижирлатиш
Тишларнинг ихтиёрсиз бир-бирига ишқаланиши бруксизм деб аталади ва бунга стресс ёки уйқу апнеси сабаб бўлади. Вақт ўтиши билан бу одат жағ оғриғига, тишларнинг парчаланишига, юз мушаклари фаолиятининг бузилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун, агар сиз ёки яқинларингиз тишларини ғижирлатаётганингизни сезсангиз, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиб, бу муаммони ҳал қилиш лозим.

Тишларингизни жуда қаттиқ ювиш
Қаттиқ толали тиш чўткаси билан жуда узоқ ва қаттиқ ювиш нафақат тиш эмалига зарар етказади, балки милк учун ҳам яхши эмас. Бунинг ўрнига тишларни юмшоқ чўткадан фойдаланиб, уч-тўрт дақиқадан кўп бўлмаган вақт давомида яхшилаб ювиш тавсия этилади.

Фото: Marie Claire
Ҳар қандай нарсани тишлар билан очиш
Шиша, сумка ва бошқа ҳар қандай қадоқларни тишлар билан очиш жуда ҳам ёмон одат. Бу тишнинг синиши ёки дарз кетишига олиб келиши мумкин.

Фото: Marie Claire
Кам сув ичиш
Тоза ичимлик сувини етарли даражада ичиш соғлом тишлар гаровидир. Гап шундаки, бир стакан сув оғиздан озиқ-овқат зарралари, бактерия ва кислоталарни ювишга ёрдам беради. Шароб ёки қаҳва ичгандан сўнг дарҳол сув қоплама (бляшка) келтириб чиқарадиган кимёвий моддаларни ювиб ташлайди.

Ортиқча овқатланиш
Ошқозон-ичак трактидан ташқари, мунтазам равишда ортиқча овқатланиш тишлар учун жуда зарарли. Оғиздаги овқат қолдиқлари зарарли бактериялар учун ажойиб нишондир, айниқса қолдиқлар ширинликники бўлса. Бактериялар шакар билан озиқланганда, улар тиш эмалини заифлаштирадиган ва милкка зарар етказадиган кислоталарни ишлаб чиқаради.

Фото: Marie Claire

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тишлар саломатлигига кундан кунга кўпроқ путур етказадиган 6 та зарарли одат