Фото: Pinterest
Ҳаракатсиз турмуш тарзи ва нотўғри овқатланиш кўпинча инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мувозанатли овқатланиш ва тўғри миқдорда оқсил, ёғ ва углеводлардан фойдаланиш ичакларнинг фаолиятини яхшилашга ва метаболизм тезлигини оширишга ёрдам беради. Harper’s Bazaar Kazakhstan нашри овқат ҳазм қилиш жараёни меъёрда бўлиши учун истеъмол қилиниши зарур бўлган энг оддий маҳсулотлар номини маълум қилди.
Қора шоколад
Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan
Ширинликни хуш кўрувчилар учун ажойиб янгилик! Мутахассисларнинг фикрича, қора шоколад инсон саломатлиги учун фойдалидир. Шуни таъкидлашни керакки, шоколадда какао улуши қанчалик юқори бўлса, унинг фойдаси шунча юқори. «Полифенолларга бой маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш ҳам қон босими ва холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради», — дейди диетологлар.
Донли маҳсулотлар
Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan
Ҳар бир уйда мавжуд бўлган бу жуда оддий, аммо тўйимли маҳсулотлар фойдали бактерияларнинг ўсиши ва фаоллигини рағбатлантирадиган пребиотикларнинг ажойиб манбаидир.
Зиғир уруғлари
Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan
Овқат ҳазм қилиш мураккаб жараёндир. Шунинг учун ичак шиллиқ қаватини тиклашга ёрдам берадиган соғлом таомларни истеъмол қилиш керак. Мисол учун, зиғир уруғлари омега-3 нинг манбаи бўлиб, улар метаболизмни яхшилашга ёрдам беради.
Сули ёрмаси
Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan
Кам глютенли сули ёрмаси мураккаб углеводларнинг асосий манбаи ҳисобланади. «Кўплаб бошқа ёрмалардан фарқли ўлароқ, сули ичак муаммоси бўлган одамларга ижобий таъсир ўтказади», — деб таъкидлайди диетологлар.
Кефир
Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan
Кефир ичакдаги зарарли моддалар миқдорини камайтиришга ёрдам берадиган фойдали бактерияларнинг манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, оддий сутдан фарқли ўлароқ, кефир лактозани ёқтирмайдиган одамларнинг организмида ҳазм жараёнига ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар