15:48 / 06.07.2022
2 067

Невролог хотира учун зарарли маҳсулотларни айтди

Невролог хотира учун зарарли маҳсулотларни айтди
Шифокор-невролог, профессор Дерья Улудбюзнинг айтишича, овқатланиш ҳам хотирага таъсир қилиши мумкин. Мутахассиснинг сўзларига кўра, маълумотларни тез-тез унутиб қўяётган инсонлар тезпишар овқатлар, яъни фастфуддан воз кечганлари маъқул. Чунки улар нафақат юрак, балки бош мия томирларига ҳам зарар етказишлари мумкин.

Мия овқатдан 3% калория қабул қилади. Аслида, истеъмол қиладиган ҳар бир маҳсулот мия фаолияти, хотирага таъсир қилади”, - дейди у.

Мия фаолиятига таркибида "омега-6"га тўйинган кислотали ўсимлик ёғлари ҳам таъсир қилади. Шунингдек, энергетик ичимликлардан ҳам воз кечиш керак, чунки улар Альцгеймер касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, инсулин кўпайиши ҳам эсда сақлаб қолишни қийинлаштиради.

Хотира учун, хусусан, оқ нон, макарон, картошка ва гуруч каби гликемик индекси юқори бўлган маҳсулотлар ҳам салбий таъсир кўрсатади. Чунки улар қонда шакар миқдорини оширади. Сунъий ширинлаштирувчи маҳсулотлар қўшилган озиқ-овқатлар ҳам хотирага таъсир қилмай қолмайди.

Қовурилган овқатлар, алькоголь ичимликларни ҳам истеъмол қилмаган маъқул. Бундан ташқари, ҳар куни истеъмол қилинадиган печенье, маргарин, пишириқ, қаймоқ, шоколад батончиклари, картошка чипсилари ҳам эслаб қолиш қобилиятини сустлаштиради. Чунки уларда трансёғлар - тўйинмаган ёғли кислоталар мавжуд.

Мия фаолияти, Хотира, Энергетик ичимлик, Фастфуд

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Невролог хотира учун зарарли маҳсулотларни айтди