07:00 / 06.08.2022
2 157

Қазғоқдан қутилишнинг 3 та энг яхши усули

Қазғоқдан қутилишнинг 3 та энг яхши усули
Қазғоқ ҳар бир инсонда пайдо бўлиши мумкин: бунга эса стресс, нотўғри соч парвариши ёки витаминлар етишмаслиги сабаб бўлиши мумкин. Қазғоқдан қутилишга ёрдам берадиган шампунни сотиб олишдан олдин ундан халос бўлиш учун табиий воситаларни синаб кўринг. Қазғоқ бош терисига зарар беради, соч толаларига ҳаво киришига тўсқинлик қилади ва илдизларнинг мўрт, заиф бўлиб қолишига олиб келади.

Истеъмол содаси
Истеъмол содаси нафақат ошхонада фойдали, балки баъзи гўзаллик муаммоларини ҳал қилишга ҳам ёрдам беради. Масалан, унинг энг яхши хусусиятларидан бири қазғоқни кетказишидир. Истеъмол содасининг ишқорий асоси бош терисига соғлом pH мувозанатини тиклашга ёрдам беради. Шунингдек, юмшоқ эксфолиатор вазифасини бажаради ва соч илдизларидаги барча ўлик ҳужайралардан халос бўлишга ёрдам беради. Истеъмол содаси билан нам сочни ва бош терисини юмшоқ массаж қилинг, лекин процедурани ҳафтада бир мартадан кўп такрорламанг.

Чой дарахтининг мойи
Антибактериал, антифунгал ва яллиғланишга қарши воситалардан бири барча фойдали хусусиятларга эга қазғоқни йўқотиш учун қўлланиладиган воситалардан бири чой дарахтининг мойи ҳисобланади. Табиий антисептик восита сифатида ишлатиладиган мой қазғоқни ва унинг нохуш аломатларини йўқ қилади. У бош терисининг қуруқлашиб қолишига ва қичишига қарши курашади. Шампуньга бир неча томчи чой дарахти мойини қўшинг ва уни иложи борича бир кун давомида бошингизга суртиб ювиб ташламанг. Янада самаралироқ бўлишини истасангиз 5-7 томчи чой дарахти мойини озгина зайтун мойи билан аралаштириб, аралашмани соч илдизларига суртинг. Жараённи мунтазам равишда ҳафтасига бир марта такрорланг ва шундан сўнг қазғоқ сезиларли даражада камаяди.

Олма сиркаси
Табиий олма сиркасида юқори миқдорда кислота бор, бу эса бош терисидаги ёғ мувозанатини тиклашга ёрдам беради ва зарарли бактерияларни йўқ қилади. Айнан шу бактериялар қазғоқни юзага келтиради. Пахта ёстиқчаларни олма сиркаси билан намланг ва сочларингизни қисмларга ажратиб, суюқликни бош терисига суртинг. Шу ҳолатда бир соатга қолдиринг. Вақт ўтгандан кейин бошингизни ювинг.

Фото: «Yandeks.ru»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қазғоқдан қутилишнинг 3 та энг яхши усули