09:58 / 05.09.2022
1 398

Мана нега вазн камаймайди? Тузатиш осон бўлган 5 та яширин сабаб

Мана нега вазн камаймайди? Тузатиш осон бўлган 5 та яширин сабаб
Фото: «Новий очаг»
Вазн камайиши учун меъёрда ухлаш, камроқ ширинлик ва газаклар истеъмол қилиш кераклигини ҳамма билади. Аммо вазн камаймаслигининг бошқа сабаблари ҳам бор. «Новий очаг» нашри айнан шу ҳақда сўз юритди.

Парҳезни ўта жиддий қабул қилиш

Тавсия, маслаҳат ва кўрсатмалар денгизига шўнғиб кетиш осон. Шунингдек, ҳар бир рецептга қатъий риоя қилиш стрессни ошириш мумкин. Мутахассислар бу борада организмнинг реакциясини кузатишни тавсия қилади, чунки вазн камайтириш учун универсал рецепт мавжуд эмас.

Хато қилишдан қўрқиш

Бу бўлим аввалгиси билан чамбарчас боғлиқ. Янги овқатланиш режасига ўтиш ва нотўғри нарсани истеъмол қилиб қўйиш қўрқинчлидек туйилади. Аммо тўғри овқатланишга қайтиш ва яна нималарнидир истеъмол қилиш имкони бор. Бундан ташқари, организмнинг турли маҳсулотларга бўлган муносабати ҳақида янги тажрибага эга бўлиш ва кейинги сафар, албатта, тўғри танлов қилиш тавсия этилади.

Қорин жуда қаттиқ очишини кутиш

Бундай тавсиялар жуда кенг тарқалган, аммо улар ёрдамдан кўра кўпроқ зарар келтиради. Қаттиқ очликни кутиб, чарчоқ ва ҳолсизликни бошдан кечириш кузатилади. Натижада овқатланиш вақтида керагидан кўра кўпроқ истеъмол қилиб қўйиш турган гап.

Истисноларни унутмаслик

Кўпгина парҳезлар одатда бирор нарсадан воз кечишни талаб қилади: шакар, глютен, сут маҳсулотлари ва бошқалар. Агар тақиқланган нарсаларга эмас, балки рухсат этилган нарсаларга кўпроқ эътибор қаратилса, парҳез тутиш осонроқ кечади. Акс ҳолда ҳар куни гамбургер тановул қилмасликни ўйлаш тушкунликка сабаб бўлади ва вазн йўқотиш натижалари сизни хурсанд қилмайди.

Ўтган тажрибага таяниш

Агар 18 ёшда ҳеч нарса емасдан озгина ухлаган бўсангиз, бу йиллар ўтиб ҳам худди шу нарса такрорланиши керак дегани эмас. Ўша пайтда иш берган парҳезлар, эҳтимол, ҳозир бирор натижа бермаслиги мумкин. Барча эски қоидаларни ўз навбатида синаб кўриш ва қайси бири ҳали ҳам фойдалилигини ва қайси бирини ўзгартириш кераклигини билиб олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Мана нега вазн камаймайди? Тузатиш осон бўлган 5 та яширин сабаб