Фото: «Новий очаг»
Ҳамманинг болаликдаги одатлари ўхшаш — шакар чой ичиш, спортни ёқтирмаслик ва нонушта учун сендвич истеъмол қилиш. Marie Claire нашри инсон улғайганда ташқи кўриниши ҳамда саломатлигига путур етказадиган болаликдаги одатлар билан бўлишди.
Қайнатилган ва қовурилган картошка
Картошка барча мамлакатда севиб истеъмол қилинадиган маҳсулотдир. Болаликданоқ ушбу фойдали маҳсулотни гўшт билан бирга истеъмол қилиш одат шаклланган. Аммо буни кейинчалик камайтириш керак. Гап калорияларда эмас — 100 грамм пиширилган картошка атиги 82 ккални ўз ичига олади, бу аслида унчалик кўп эмас, лекин картошка ёғ тўқималарининг шаклланишига ҳисса қўшадиган осон ҳазм бўладиган углеводлар манбаи ҳисобланади, шунинг учун картошкани салат ёки сабзавот билан алмаштириш тавсия этилади.
Шакар чой
Шакар чой баданга селюлит тушиши ва яна ўнлаб муаммоларга сабаб бўлади. Албатта, ширин чой ичиш ёқимли одат, лекин эсда тутиш керакки, шакар қўшилган чой спорт залида сарфлаш керак бўлган қўшимча калория ҳамдир.
Ширинликлар
Болаликда кечки овқатдан кейин музқаймоқ ёки севимли карамел истеъмол қилиш одати мавжуд. Аммо ширинликларни меъёрида истеъмол қилиш керак, чунки уларда осон ҳазм бўладиган углеводлар бўлиб, бу нафақат вазн билан боғлиқ муаммоларга олиб келади, балки ўзига қарам ҳам қилади.
Сариёғли сендвич
Сендвичлар ҳам фастфуддан фарқ қилмайди. Чунки улар ҳам углевод, ёғ ва холестериндан иборат. Агар нон ва сариёғга бир бўлак пишлоқ ёки колбаса қўшилса, бу организмга қандай зарба беришини тасаввур қилиш қийин. Ҳа, сендвичлар тезда қоринни тўйдиради, аммо бундай маҳсулотни узоқ вақт давомида истеъмол қилиш гастритнинг кучайиши ва вазн ортишига олиб келади.
Газли ичимликлар
Газли ичимликларсиз болалар байрами байрам эмас. Камалак рангидаги газланган ширин ва салқин ичимликларни барча болалар яхши кўради, лекин бу вақтда қомат, тиш ва ошқозон саломатлиги ҳақда ҳеч ким ўйламаслиги аниқ. Шакар, сунъий қўшимчалар, консервантлар, килограмм ортишига ҳисса қўшиб, организмга фақат зарар келтиради.
Рационда сабзавотларнинг етишмаслиги
Салатни гарнир сифатида истеъмол қилиш болаликда қийинчилик туғдирган. Брокколи, бодрингни эса имкон қадар истеъмол қилмаслиги табиий ҳолат. Аммо вақт ўтиб, овқатланиш одатлари бироз ўзгарди, сабзавотлар эса кундалик рационга киритилди. Ахир улар витамин, микроэлемент ва антиоксидантларнинг ажойиб манбаидир. Улар вазнга салбий таъсир ўтказмайди, аксинча, организмнинг тозаланишига ҳисса қўшади.
Спортсиз турмуш тарзи
Ким жисмоний тарбия дарсига қатнашмаган бўлса, у мактабда ўқиган ҳисобланмайди. Болалик йилларда жисмоний тарбия билан боғлиқ турли ўйинлардан завқланмаслик мумкин эмас. Аммо вақтида жисмоний машқлар билан шуғулланмаган болалар кейинчалик спорт залида ёшликни ёдга солувчи барча қурилмалар учун пул сарфлайди.
Ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиш
Шўрва, конфет, чипс, котлет, сабзавот ва ниҳоят шоколад: ҳар қандай инсон ёшлигидаги овқатланиш тартибини ёдга олиб, ҳайратга тушиши мумкин. Бугунги кунда саломатлик ҳамда вазн учун детокс, смузи ва парҳезлар ёрдамида организмни меъёрда ишлашига имкон яратилмоқда. Албатта, буларнинг барчаси мунтазам машғулотлар ва тўғри овқатланиш натижасидир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...