Жигар циррози — 35-60 ёшли инсонлар ўлимига сабаб бўлувчи энг хавфли олти касалликдан бири. Таҳлилларга кўра, ҳар йили дунёда 1 миллиондан зиёд киши ушбу хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмади.
Ҳозир жигар циррозига хос асосий аломатлар кўпчиликка яхши маълум. Аммо яширин ёки яққол намоён бўлмайдиган шундай симптомлар борки, улар орқали ҳам касаллик бошланганини тахмин қилиш мумкин.
Рус гепатологи Елена Бутенко шу ҳақда тўхталар экан, тирноқларда оқ доғлар ва чизиқлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини таъкидлайди.
Қолаверса, кафт ва оёқ остидаги ёрқин қизаришлар ҳам жигар циррози аломати бўлиши эҳтимоли мавжуд. Бу жигар ҳужайралари етишмовчилиги асоратидир.
Мутахассис бу ўринда «барабан чўплари» деган ўхшатишни ҳам келтириб ўтади. Унинг қайд этишича, оғир жигар хасталигида бармоқлар шу шаклга кириб, пастдан юқорига қараб йўғонлашиши кузатилади.
Шифокорнинг қўшимча қилишича, бундай ҳолатда беморнинг юз қисмида капилляр томирлари майда тўр сингари кўриниш ҳосил қилиши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...