15:26 / 19.10.2022
1 497

Тишларнинг сарғайишига нима сабаб бўлади ва ундан қандай халос бўлиш мумкин?

Тишларнинг сарғайишига нима сабаб бўлади ва ундан қандай халос бўлиш мумкин?
Фото: «Новий очаг»
Агар тишларингиз қорайиб, сарғая бошлаганини пайқаган бўлсангиз, аввал бу ҳолатга нима таъсир қилаётганини аниқлаш керак. «Новий очаг» нашри эмал рангини қандай аниқлаш мумкинлигини, бу вазиятда қандай ечим тутиш кераклигини маълум қилди.

Тиш рангига таъсир қилувчи омиллар
  • Ирсият. Умуман олганда, бироз сарғиш тишлар патология бўлмаса, бактерияларга жуда чидамли бўлади. Бу ҳатто тишлар учун ҳам фойдали.
  • Эмални юпқалаш. Бундай ҳолатда, тишлар дентин эмал орқали ёрқин кўрина бошлаганлиги сабаб сарғаяди. Бунинг олдини олиш қийин, бироқ ёмон одатлардан воз кечсангиз, жараённи секинлаштиришингиз мумкин.
  • Механик шикастланиш. Жароҳатлар, бруксизм (уйқуда тишларни ғижирлатиш), жуда қаттиқ овқат ҳам тишларнинг сарғайишига сабаб бўлади.
  • Кимёвий таъсирлар. Ичимлик сувида фториднинг кўп бўлиши, антибиотикларни қабул қилиш (масалан, тетратциклин) тишларни сарғайтириши мумкин.
  • Зарарли одатлар. Бу ҳолатда эмал рангининг ўзгариши эмалнинг шикастланиши ва ундаги пигментли моддаларнинг чўкиши натижасида юзага келади. Масалан, чекиш пайтида оғизда ҳарорат фарқлари пайдо бўлади, бу эса эмалда микро ёриқлар ҳосил бўлишига олиб келади, улар аста-секин смола тутуни ва тутундан чўкадиган бошқа моддалар билан тиқилиб қолади. Иссиқ чой ва қаҳва худди шундай хусусиятга эга. Сунъий ранглардан тайёрланган газли ичимликлар ва қизил шаробни доимий истеъмол қилиш, тишлардаги эмални коррозияга олиб келадиган кислоталарнинг таркиби туфайли шу ҳолат кузатилади.

Тиш сарғайишини қандай олдини олиш мумкин?
Тиш чирклари билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун ёмон одатлардан воз кечишингиз, кальцийга бой овқатлар истеъмол қилишингиз, ичимлик сувининг таркиби ва сифатини назорат қилишингиз, камида олти ойда бир марта тиш шифокорининг олдига боришингиз, тиш чўткасини тўғри танлашингиз ва газли ичимликларни истеъмол қилишни камайтиришингиз керак.

Фото: «Новий очаг»
Тишларни сарғайтирувчи маҳсулотлар
  • Қизил вино. Оз миқдори ҳам тиш милки учун ҳам фойдали, чунки у яллиғланишга қарши таъсирга эга;
  • Кофе;
  • Помидор соуси;
  • Чой;
  • Газланган ичимликлар ва энергетик ичимликлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тишларнинг сарғайишига нима сабаб бўлади ва ундан қандай халос бўлиш мумкин?