Фото: Marie Claire
Тери парвариш қилишда энг муҳим ва ўзгармас қадам тозалашдир. Декоратив косметика кундузи қўлланилганми ёки йўқми, муҳим эмас, терини тозалаш кунига икки марта: эрталаб ва кечқурун амалга оширилиши керак. Кечқурун чанг ва ташқи омиллар туфайли керак бўлса, эрталаб тун давомида кўп миқдорда ёғ ишлаб чиқарилади.
Тери парвариш қилишнинг иккинчи босқичи — жонлантириш. Яъни бу босиқчда тозалаш воситаларининг қолдиқлари олиб ташланади, тери жонлантирилади ва уйғотилади. Ушбу процедура ҳам кунига икки марта эрталаб ва кечқурун амалга оширилиши керак. Тўғри парвариш қилиш учун терини намлаш ва озиқлантириш керак. Терининг турига қараб ва унинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда танланган крем билан намлаш мумкин. Аммо шунда ҳам аёллар томонидан йўл қўйиладиган бир қанча хатолар мавжуд. Marie Claire нашри уларнинг бир нечтасини санаб ўтди.
Кам тозалаш
Тозалаш — тери парвариш қилишнинг энг муҳим босқичларидан биридир. Агар бу эътиборсиз қолдирилса, тешиклар кирга тўлиб, яллиғланиш ва ҳуснбузар пайдо бўлишига олиб келади, тери дам олмайди. Афсуски, барча қизлар ҳам терини тозалашга етарлича аҳамият бермайди ва бу босқич уйда ҳам, салонда ҳам терини парвариш қилишнинг асосидир. Терининг умумий ҳолати ва кўриниши унга боғлиқ.
Иш бермайдиган воситалар
Бугунги кунда гўзаллик бозорида ҳақиқатан ҳам фақат пул топиш учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўп. Крем, сиворотка, лосионларнинг кўплаб рекламалари мавжуд, аммо барча маҳсулотлар ҳам мос келмаслиги ва уларни сотиб олаётганда буни ёдда тутиш жуда муҳимдир. Ҳар бир тери ўзига хосдир, ўзига хос хусусиятларга эга ва муайян парваришни талаб қилади. Бу шуни англатадики, нафақат терининг турини тўғри аниқлаш, балки унинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда парвариш қилиш воситаларини сотиб олиш муҳимдир. Акс ҳолда энг яхши ҳолатда ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди. Энг ёмони, яллиғланиш келиб чиқиши мумкин. Тери учун тўғри парвариш қилишни танлашнинг энг яхши усули — мутахассис билан маслаҳатлашишдир. Бу кераксиз харидлардан халос қилади ва келажакда терини парвариш қилиш воситаларини танлашга ёрдам беради.
Гидратация етишмаслиги
Етарли даражада намланмаган тери ҳар доим ҳам қуруқ кўринишда бўлмайди. Тери яхши кўриниши мумкин ва унинг озиқланмаётганини сезиш қийин, аммо у сувсизланади ва ҳимояга муҳтож. Бу, айниқса, совуқ мавсумда, терининг интенсив намланиши керак бўлганда жуда муҳимдир. Эрталаб ва кечқурун ётишдан олдин терини намлашни унутмаслик лозим.
Таркибида спирт мавжуд маҳсулотлар
Спиртга асосланган маҳсулотлар ортиқча ялтираш ва ёғни олиб ташлашига қарамай, улар терининг ҳимоя қатламига салбий таъсир кўрсатиб, кўпроқ ёғ ишлаб чиқаради ва терини плёнка билан қоплагандек намловчи воситаларни тўлиқ сингдиришга тўсқинлик қилади. Худди шу нарса совун учун ҳам амал қилади. Уй шароитида терини парвариш қилишда ҳам уни қўллаш тавсия этилмайди.
Иссиқ сув билан ювиш
Иссиқ сув қон томирларини кенгайтиради, бу эса узоқ муддатда терининг эластиклигини пасайтиради. Энг яхшиси, хона ҳароратидаги сув терининг липид тўсиғига зарар етказмайди. Агар эрталаб тери хорғин кўринса, муздан фойдаланиш мумкин, асосийси терининг эҳтиёжларини инобатга олишдир.
Яллиғланиш элементларини олиб ташлаш
Ҳуснбузарларнинг олиб ташланиши ўзидан ҳам ёмонроқ оқибатларга олиб келиши мумкин. Қоида тариқасида, бу кир қўллар билан тозаланмаган юзда амалга оширилади. Яллиғланишни қўзғатадиган инфекция сабабли бундай қилиш қатъиян тавсия этилмайди. Агар тери муаммоли бўлса, унда махсус тизимли парваришдан фойдаланиш керак.
Скраблардан тез-тез фойдаланиш
Скраблар теридаги ўлик ҳужайраларни олиб ташлашда яхши иш беради. Шунинг учун улардан кейин юз янги, ёрқин ва тери одатдагидан кўра нафисроқ бўлади. Бироқ уларни тез-тез ишлатиш ёғ безларини бузиши ва ортиқча ёғ ишлаб чиқаришни қўзғатиши мумкин. Бундан ташқари, тез-тез пилингдан кейин тери тикланиш учун вақт топа олмайди ва янада заифлашади, чунки янги ҳимоя қатлами ҳали тикланишга улгурмайди. Бундай маҳсулотлардан ҳар икки ҳафтада бир марта фойдаланиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди