Фото: «Новий очаг»
Куз ва қиш фасли нафас йўллари учун энг оғир вақтдир. Аввал аллергия мавсуми, кейин ЎРВИ вақти. Яхшиямки, баъзи маҳсулотлар нафас олиш йўлларини яхшилашга ёрдам беради. «Новий очаг» нашри уларнинг бир нечтасини санаб ўтди.
Олма
Бу меваларда фенолик кислоталар ва флавоноидлар кўп бўлиб, улар нафас йўлларида яллиғланишни камайтиради. Айтганча, айниқса чекувчилар учун олма жуда ҳам фойдалидир, чунки улар ўпкани ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Зайтун ёғи
Зайтун ёғида мавжуд бўлган моно ва тўйинмаган ёғлар, фитонутриэнтлар нафақат тери, соч ва юрак учун фойдали, балки ўпка саломатлиги учун ҳам муҳимдир. Зайтун ёғи ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ хавф-хатарларга қарши курашишда ёрдам беради: агар у мунтазам равишда истеъмол қилинса, ҳужайраларни кислород билан таъминланишини яхшилайди, юрак фаолиятини меъёрга келтиради ва қон томирларига камроқ зарар етказади. Олимларнинг фикрича, ҳаммаси зайтун ёғида кўп бўлган олеин кислотаси билан боғлиқ — у яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.
Қаҳва
Кофеин ҳатто астма аломатларини енгиллаштиришга ёрдам беради (лекин, албатта, дори каби самарали эмас). Шунинг учун бурун оқиши, шамоллаш ёки аллергия бўлса, кунни бир стакан қаҳва билан бошлаш тавсия этилади.
Лосос
Умуман олганда, ҳар қандай ёғли балиқ тури омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, бу ўпкада яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради ва бактериялар билан ҳам кураша олади.
Кўк чой
Кўк чойда кўп бўлган антиоксидантлар организмни тинчлантиради, яллиғланишни камайтиради ва тузалишга ёрдам беради. Энг муҳими, кўк чой таркибида кварсетин кўп. Бу аллергия белгиларини келтириб чиқарадиган гистамин ва бошқа яллиғланиш секинлаштиради, деган маънони англатади. Шундай қилиб, бурун оқиши аллергия туфайли келиб чиқса, кўк чой сизга керак бўлади.
Уруғлар
Кашандалар ва шаҳар аҳолиси тез-тез шамоллайди — улар мунтазам равишда уруғ истеъмол қилиши керак. Қовоқ ва зиғир уруғлари магнийга бой бўлиб, нафас йўллари мушакларини бўшаштиришга ёрдам беради ва яллиғланишни камайтиради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...