Фото: Freepik
Одамлар орасида энг жиддий парҳезга ҳам риоя қила оладиган кефир ва олма истеъмолининг ўзи билан чекланиши мумкин бўлганлар йўқ эмас. Аммо ҳаммада ҳам бунчалик ирода бўлавермайди. Парҳез тутиб юрган аксарият кишилар бироз вақт ўтганидан кейин ширинлик истеъмол қилишни исташи мумкин. Cosmopolitan нашри мана шу тоифага кирадиган кишиларга асқатадиган тавсияни эътиборингизга ҳавола қилади.
Маълум бўлишича иштаҳани бўғиш хусусиятига эга бўлган ялпиз бу борада сизга ёрдам бериши мумкин. Ялпизни — (ёғи, чойи ҳатто сақич ҳам бўлаверади) доимий равишда ҳидлаш иштаҳани бўғгани ҳисобига ҳам вазнга ижобий таъсир қилади. Бу Уилинг университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда аниқланган. Унда иштирокчилар 2 гуруҳга бўлиниб, 5 кун давомида исталган маҳсулотни истеъмол қилган.
Бир гуруҳ иштирокчилар иккинчисидан фарқли равишда ҳар икки соатда ялпиз ҳидлаган. Натижага кўра, ялпизни ҳидлаган иштирокчилар бир ҳафта мобайнида бошқа гуруҳдагиларга нисбатан 3485 калорияга камроқ овқатланган, қолаверса улар очлик ҳисси у қадар безовта қилмаганини таъкидлаган. Ушбу тавсия асосан Янги йилдаги базм-у жамшид арафасида айни муддао ҳисобланади.
Маълумот учун, бунинг қандай иш бериши маълум эмас. Лекин тахминларга кўра ялпизнинг ўткир ҳиди мияни бошқа нарсалар, хусусан, очликдан чалғитади.
Олимларнинг яна бир хулосасига кўра, ялпиз мотивацияни ҳам ошириш хусусиятига эга. Иш самарадорлигини ошириши мумкинлиги сабаб ҳам ялпиз билан боғлиқ ушбу тавсияга амал қилиш тавсия қилинади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда
Илон Маск: Европа ўлмоқда!