Фото: Pinterest
АҚШда косметик воситалар ишлаб чиқаришда қўлланадиган 38 хил модда тақиқланган. Бироқ, афсуски, улардан олтитаси ҳали ҳам косметикада мунтазам равишда қўлланади. Улар қайси моддалар ва нимаси билан хавфли?
Лилия алдегиди (Butylphenyl methylpropional) — косметикага ёқимли лилия гули ҳидини берувчи моддадир. У кучли яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, ушбу модда репродуктив ва эндокрин тизими учун зарарли деб топилган.
Ацеталдегид (Уксусли алдегид, этанол) — озиқ-овқатлар консерванти, эритувчи ва косметикада парфюмерия сифатида қўлланади. У турли мевалар, асосан, олма ҳидини беради. Юқори миқдорда ишлатилганда терини қизартирувчи ва аллергия берувчи хусусиятга эга.
Циклотетрацилоксан (Cyclotetrasiloxane) — кремний асосидаги таркибий қисм бўлиб, шампунлар, кондиционерлар, сочга сепадиган лак ва зардобларга қўшилади. Бошқа силиконлар сингари сочлар жилоли ва силлиқ бўлишини таъминлайди. Тери ва соч юзасида тўпланмаса ҳам, у сув таъминотида қолиши мумкин. Ушбу модда эндокрин тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бугунги кунда йирик косметика брендлари ушбу моддадан фойдаланмайди. Циклотетрацилоксанни ўз ичига олган камида 120 та маҳсулот мавжуд. Уларга барча турдаги праймерлар, тонал кремлар, кўз подводкаси, соч учун косметика ва бошқалар киради.
Фитонадион (Витамин К) — юз зардоблари ва, айниқса, кўз атрофидаги тери учун мўлжалланган кремлар таркибида учрайди. Ушбу модда кўз тагидаги қора доғларга фойдали, деган назария мавжуд. Аммо ушбу қўшимчанинг кучли аллергия бериш ва кўзни яллиғлаш эҳтимоли юқори. Тиббиётда фитонадион қоннинг ивиши билан боғлиқ касалликларда қўлланади.
Формалдегид — контаминант ва кансероген модда бўлиб, сочни текисловчи кератин ва релаксатор кабилар таркибида учрайди. Ушбу маҳсулотни қўллаш пайтида қиздирилганда формалдегид рангсиз газ бўлиб ажралиб чиқади ва шамоллатилмаган хонада қолиб кетган бундай газ нафас йўли ва ўпка учун заҳарли модда сифатида таъсир қилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сочларни кимёвий текислаш воситаларидан фойдаланадиган аёлларда бачадон саратони ривожланиш хавфи юқори бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
АҚШ Сенати Украинанинг қарзидан кечишга қарши резолюцияни маъқулламади
Президент: Маҳаллий кенгашлар ҳар ярим йилда матбуот анжумани ўтказиши керак