date

Олимлар Алцгеймерга қарши курашда янги умид эшигини очди

Олимлар Алцгеймерга қарши курашда янги умид эшигини очди

Олимлар дунё тиббиётида улкан воқеа сифатида баҳоланаётган янгиликка қўл қўйишди — улар Алцгеймер касаллигини енгиш йўлини топишди ва ҳатто аввал йўқолган, унутилган хотираларни қайта тиклаш усулини ҳам ўргандилар. Бу кашфиёт жаҳон фан оламида мия касалликлари соҳасидаги энг катта ютуқлардан бири сифатида қаралмоқда.

Маълумотларга кўра, инсонда хотиранинг сусайиши ёки бутунлай йўқолишининг асосий сабабларидан бири мия тузилишларидаги литий моддаси миқдорининг меъёрдан анча паст бўлишидир. Литий — бу организмда табиий равишда учрайдиган элемент бўлиб, у асаб тизими фаолиятида, айниқса, хотира жараёнларида муҳим ўрин тутади.

Ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, агар миядаги литий етишмовчилиги мунтазам равишда тўлдирилиб турилса, нейронлар фаолияти қайта тикланади, мия ёшариш белгиларини кўрсата бошлайди ва энг муҳими — йўқолган хотиралар қайта жонланади.

Олимлар сичқонлар устида олиб борган тадқиқотларида литий қўшимчаларини муайян меъёрда бериш натижасида нафақат хотира тикланиши, балки Алцгеймер касаллиги ривожланишининг тўлиқ тўхташига ҳам эришишган. Ушбу элементнинг таъсири шу қадар кучлики, у профилактика сифатида доимий ҳимоя вазифасини ҳам бажара олади, яъни касаллик пайдо бўлишидан олдин унинг олдини олади.

Ҳозирда ушбу илмий ютуқ асосида кенг қамровли клиник синовлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Агар натижалар инсонлар устида ҳам сичқонлардаги каби самарали бўлса, яқин келажакда тиббиётда янги инқилоб бўлиши мумкин. Чунки бу дорининг оммавий ишлаб чиқарилиши Алцгеймер касаллигидан қўрқиш даврига нуқта қўйиши мумкин.

Олимлар фикрига кўра, бу кашфиёт нафақат беморларнинг ҳаётини тубдан яхшилайди, балки миллионлаб оилалар учун умид нурини ёқади. Мия саломатлигини асраш ва хотирани узоқ йиллар сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақидаги бу хабар, албатта, тиббиёт ва инсон соғлиги тарихида янги саҳифа очиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар Алцгеймерга қарши курашда янги умид эшигини очди