date

Туя сути — соғлом турмуш ва мустаҳкам иммунитет манбаи

Туя сути — соғлом турмуш ва мустаҳкам иммунитет манбаи

Туя сути ўзининг бетакрор фойдали хусусиятлари билан қадимдан шифобахш ичимлик сифатида эътироф этилади. У жуда тўйимли, озиқавий қиймати юқори ва энг муҳими, истеъмол қилиш учун тўлиқ хавфсиз маҳсулот ҳисобланади. Муттасил равишда туя сутидан фойдаланадиган одамлар турли касалликларга камроқ чалиниши илмий жиҳатдан ҳам тасдиқланган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, туя сут таркиби инсон она сути билан деярли бир хил. Унда организм учун зарур бўлган оқсиллар, витаминлар ва минераллар мавжуд бўлиб, тўйиб овқатланмайдиган болалар ҳамда катталар соғлиғи учун ажойиб озиқавий қўшимча сифатида хизмат қилади.

Айнан С витамини миқдори туя сутнинг асосий устунлиги ҳисобланади. Маълумки, чўл ҳудудларида мева ва сабзавотлар кам учрайди, аммо туя сутидаги С витамини миқдори сигир сутидан уч баробар юқори. Бу эса ундан мунтазам фойдаланган одамнинг иммун тизимини кучли сақлашга ёрдам беради.

Табиблар тавсиясига кўра, эрталаб оч қоринга тахминан 200 мл туя сут ичиш, овқатдан ярим соат олдин ёки кун давомида яна 1–2 марта қабул қилиш турли хасталикларда самарали натижа беради. Шу билан бирга, шифобахшлик хусусиятлари кучайиши учун ундан фойдаланиш пайтида енгил парҳезга амал қилиш тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Туя сути — соғлом турмуш ва мустаҳкам иммунитет манбаи