15:53 / 19.02.2017
13 974

Седанали чойдан ичиб кўринг!

Седанали чойдан ичиб кўринг!

Седана айиқтовондошлар оиласига мансуб ўсимликнинг майда қора донларидир. Ҳиди хушбўй, чайнаганда жиз этиб ачиштирувчи мазаси билинади. Седана ўзбек пазандалигида нон ёпишда ишлатилади, патир ва кулчаларнинг юзасига сепилса, мазасини яхшилайди. Седана овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради, оғиздаги нохуш ҳидни кетказади, аъзоларни қиздиради ва тозалайди, пешоб ҳайдайди, заҳарларга қарши таъсир қилади. Халқ табобатида уни йўталганда, қусганда қўлланилади, у худди мурч каби таъсир қилади.

Седанали чой сувчечак, сариқ касаллиги, талоқ яллиғланишида, ҳайз қонини ҳайдаш ва эмизикли оналарнинг сутини кўпайтириш учун ҳам қўлланилган. Седанали чойга асал қўшиб ичилса, пешоб йўлларидаги тошларни майдалайдиган дорига айланади. Ибн Сино ёзадики: «Седана балғамни кўчирувчидир, тозаловчи, ел ва дамни шимдирувчидир. Хусусан, унинг тозалаш хосияти етарли даражададир. Седана тумовга фойда қилади. Уни асал ва иссиқ сувга қўшиб ичилса, қовуқ ва буйракдаги тошларга фойда қилади, уларни чиқаради».

Седанали чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 чой қошиқ қора ёки кўк чой, 20-25 дона седана солиб, қайноқ сув қуйилади ва 3-4 дақиқа чўққа қўйиб дам едирилгандан кейин ширинликлар билан ичилади, асал қўшилса, жуда фойдали неъматга айланади.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Седанали чойдан ичиб кўринг!