date

Ортиқча вазнли болалар математикадан пастроқ натижа кўрсатади

Ортиқча вазнли болалар математикадан пастроқ натижа кўрсатади

Вазни меъёрдан ошган ёки семизликка дучор бўлган болалар математика фанидан вазни меъёрдаги тенгдошларига қараганда пастроқ баҳолар олаётгани маълум бўлди, деб РИА Новости хабар берди. 1,5 минг нафар ўрта мактаб ўқувчисининг маълумотларини ўрганган мутахассислар шу хулосага келган.

Россия ФАнинг "Ҳаёт ҳақидаги фанлар" илмий кенгаши йиғилишида тақдим этилган тадқиқотда таъкидланишича, ортиқча вазнли болаларда ичак билан мия ўртасидаги ўзаро боғлиқлик дастлабки босқичданоқ нотўғри шаклланади. Айни пайтда, етарлича овқатланмайдиган болаларда бундай таъсирлар нисбатан камроқ кузатилиши айтилган.

Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг профилактик тиббиёт бўйича бош болалар мутахассиси, Педиатрлар иттифоқи президенти Лейла Намазова-Баранова маълум қилди. Унинг фикрича, ушбу кузатувлар болалар саломатлиги масаласига янада масъулият билан ёндашиш зарурлигини кўрсатади.

Олимлар мия морфометриясини ҳам кўриб чиқиб, ортиқча вазнли болаларда оқ модда ҳажми кулранг модда ҳисобига сезиларли равишда кўпайганини қайд этган. Эксперт бу ҳолатни алоҳида ва жиддий муаммо сифатида баҳолаган.

Лейла Намазова-Баранованинг таъкидлашича, олинган натижалар ўсиб келаётган авлод саломатлигининг ҳолати келгусида мамлакатнинг интеллектуал имкониятларига таъсир ўтказиши мумкинлигини англатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Ортиқча вазнли болалар математикадан пастроқ натижа кўрсатади

Кўп ўқилганлар Саломатлик янгиликлари