11:25 / 05.04.2017
8 036

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири қилинган ишлар бўйича ҳисобот берди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири қилинган ишлар бўйича ҳисобот берди
Тошкентдаги Миллий матбуот марказида 4 апрель куни уюштирилган давра суҳбати олдидан соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистон Президенти томонидан соҳа мутасаддилари олдига қўйилган вазифалар ва дори-дармон нархларини меъёрлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида журналистларга интервью берди, деб ёзади Дарё нашрига асосланиб "Соф.уз" нашри.

«Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор доирасидаги ишларга тўхталар экан, вазир биринчи галда бугунги кунгача дори-дармон воситаларининг чегарадан кириб келиши, рўйхатдан ўтказилиши ва савдо-сотиқ жараёнига қўйилишида бир қатор адолатсизликлар, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйиб келинганига тўхталди.

Аҳолининг дорихоналардаги юқори нархлар ва уларнинг назоратсиз қолдирилгани хусусидаги эътирозлари тегишли давлат ташкилотлари билан ўрганиб чиқилганини таъкидлади.

Ҳисоботга кўра, аҳоли ҳаёти учун биринчи галда зарур бўлган дорилар рўйхати идоралараро комиссия билан биргаликда ўрганилиб, нархларнинг оптимал варианти кўриб чиқилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги махсус департамент ва парламент назорати, энг муҳими, жамоат назорати ўрнатилган. Ҳозирда мазкур рўйхат аҳоли эҳтиёжларини ҳар чоракда мониторинг қилган ҳолда комиссия тавсияларига асосан қайта кўриб чиқилиши айтилди.

Дунёда 10 мингга яқин асосий рўйхатга киритилган дорилар борлиги, шулардан 30—35 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланиши инобатга олиниб, Ўзбекистоннинг дори-дармон салоҳияти 23 фоизга ўсгани таъкидланди.

Шунингдек, лицензия бериш соҳасида янги механизм яратилгани, унда мавжуд кўплаб хато-камчиликлар бугунги кунда талабларга ўзгартиришлар киритилиши орқали тўғрилаб борилаётгани қўшимча қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири қилинган ишлар бўйича ҳисобот берди