09:53 / 21.04.2017
16 499

Пайғамбаримизнинг суннатларига оид янги илмий кашфиёт

Пайғамбаримизнинг суннатларига оид янги илмий кашфиёт
Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набавий тиббиётларига мувофиқ қора седана билан бир қаторда зайтун ёғи ҳам кенг қўлланилади.

Зайтун ёғининг шундай фойдали хусусиятлари борки, уларнинг баъзилари ҳақда шифокорлар эндигина илмий маълумотларга эга бўлишмоқда.

Чили университетидаги бир гуруҳ тадқиқотчиларнинг чет эллик ҳамкасабалари билан бирга аниқлашича, зайтун ёғи таркибидаги гидрокситирозол моддаси инсон организмига шифобахш таъсир кўрсатади.

Шифокорларнинг айтишича, бу модда ҳайвонот ёғларини ҳаддан ортиқ кўп ейишнинг салбий таъсирини камайтирар экан.

Зайтун ёғи кучли аксиоксидант бўлиб, жигар, юрак ва бош мияни турли зарарлардан ҳимоя қилувчи хусусиятга эгадир. Шунинг учун олимлар турли таомларни тайёрлашда зайтун ёғидан кўпроқ ишлатишни тавсия қилмоқда.

Илгарироқ америкалик олимлар Ислом динидаги рўза билан инсоннинг узоқ умр кўриши орасида узвий боғлиқлик борлигини аниқлашган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Пайғамбаримизнинг суннатларига оид янги илмий кашфиёт