Олимлар бош суяги ичида янги иммун тузилмаларни аниқлади

1 дақиқа ўқиш88
Олимлар бош суяги ичида янги иммун тузилмаларни аниқлади

АҚШдаги Сент-Луисдаги Вашингтон университети Тиббиёт мактаби тадқиқотчилари сичқонларнинг бош суяги ичида илгари номаълум бўлган иммун тузилмаларини аниқлади. Олимлар уларни “локаллашган лимфоид тузилмалар” деб атаган. Тадқиқот натижалари Nature журналида чоп этилган.

Тадқиқотчилар ушбу тузилмалар иммун тизимининг Б-ҳужайралари фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини аниқлаган. Улар аввалроқ мия пардасидан бош суягига ўтувчи майда каналларни топган бўлиб, янги тадқиқотда бу каналлар орқали молекулалар ва иммун тузилмалар ўртасидаги боғлиқликни кузатган.

Олимлар янги тузилмаларнинг вазифасини ўрганиш учун глиома билан касалланган сичқонларда тажриба ўтказган. Иммун тузилмалари фаолияти сусайтирилганда, ўсимталар тезроқ ривожланган, аксинча, уларни рағбатлантириш сичқонларнинг ўсимтага қарши иммун жавобини кучайтирган ва яшаш муддатини узайтирган.

Ҳозирча бундай тузилмалар инсон бош суягида ҳам мавжудлиги аниқ тасдиқланмаган. Бироқ олимлар одам бош суяги илигида айрим иммун ҳужайралари аниқланганини таъкидлаб, бу кашфиёт келажакда мия ўсимталарини даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишга ёрдам бериши мумкинлигини қайд этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?