Азал-азалдан тиллага эътибор катта халқимизда. Аммо унинг соғлиқ учун зарарли томонлари ҳақида эшитганмисиз?
Яқинда олимлар тилла тақинчоқнинг эркак киши соғлигига етарлича жиддий таъсир кўрсатишини аниқлашди.
Мутахассислар номсиз бармоқдаги тилла узукни кимлар олиб ташлаши кераклигию, кимга бу металл ижобий таъсир этишини ҳам кўрсатиб ўтишди.
Олимлар таъкидлашича, эркак киши тилла буюмларни тақиб юрса, инсон саломатлигига жиддий зарар етказади. Гап шундаки, вақт ўтиши билан бу қимматбаҳо металл ўзидан кимёвий моддалар ажратиб чиқарар, айнан шу моддалар эркакнинг жинсий безларига зарарли таъсир этиши, ҳатто жинсий жараённинг пасайишига ҳам олиб келиши мумкин экан. Жинсий безлар мўътадиллигининг бузилиши учун ҳатто миллиграммнинг бир неча улуши миқдоридаги олтин оксидлари ҳам етарли бўлади.
Шуниси қизиқки, тилла тақинчоқлар аёллар соғлигига салбий таъсир кўрсатмас экан. Олимларнинг тушунтиришларича, аёл танасининг гормонал ва жинсий тизими ташқи таъсирлардан яхши ҳимояланган, шунинг учун металлар чиқарадиган зарарлар уларнинг танасига ўз таъсирини ўтказа олмайди.
Олимларнинг таъкидлашича, олтин моддаси аёл танасига ижобий таъсир кўрсатиб, ундаги жараёнларни фаоллаштиради. Бундан ташқари, тилла буюмлар ўрта ёшдаги ва юрак касалликлари билан қийналаётган аёлларга асқотади. Яна қон босими юқориларга ҳам фойдали, чунки артериал босимни туширади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин