13:10 / 08.07.2017
27 260

Кўз соғлом, нигоҳ равшан бўлиши учун 8 маслаҳат

Кўз соғлом, нигоҳ равшан бўлиши учун 8 маслаҳат
Ахборот ва мулоқот воситалари кўпайиши, мониторларнинг кичрайиб бориши натижасида кўриш билан боғлиқ касалликлар бугунги авлоднинг энг катта муаммоси. Тиббиётда кичкина кўз билан боғлиқ 60 га яқин хасталиклар аниқланган. Агар бугун монитор қаршисида кўп вақт сарфлаётган бўлсангиз, кексаликда ортиқча муаммоларга дуч келмаслик учун ҳозирданоқ кўз саломатлиги ҳақида қайғуринг.

Энг аввал берадиган муҳим тавсиямиз шуки, монитор қаршисида тез-тез киприк қоқинг. Шунда кўзнинг оқ пардаси намланади. Кўзнинг кўриш қобилияти ва бошқа кўз касалликлари оқ парданинг қуриши билан боғлиқ.

Кўзнинг кўриш қобилиятини оширамиз
Кўзга дам беринг. Куннинг иш энг тиғиз бўлган соатларида, ҳар соатда бир марта кўзларни 2 дақиқа мобайнида юмиб, уларга дам беринг. Бу лаҳзаларда кўз мушаклари дам олиб, кўриш қобилияти ошади, асаб тизими ҳам тинчланади. Бунга одатлансангиз, тез орада нигоҳингиз равшан тортиб, кўзингиз ўткирлашади.

Кўзойнакни тез-тез ечиб туринг
Кўриш қобилияти паст бўлиши ва кўзойнак ёки линза тақиш вақти-вақти билан ундан воз кечмасликка сабаб бўла олмайди. Кун мобайнида ҳеч бўлмаганда 30 дақиқа бу воситаларни ечиб қўйинг. Бу кўзнинг кўриш қобилиятига яхши таъсир қилади. Сабаби, шифокорлар кўзойнакнинг кўзга фойдали ёки фойдасиз экани юзасидан ҳали бир тўхтамга келишгани йўқ.

Кўзни массаж қилинг
Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 1 марта кўзни уқаланг. Иккала кафтингизин очиб, кўзларингиз устига қўйинг ва 1-2 дақиқа мобайнида оҳиста уқаланг. Натижада кўздаги майда қон томирларда қон алмашинуви яхшиланади, кўз дам олади.

Кўзга дам беринг
Кўзни ҳадеб зўриқтиришга одатланманг. Ҳар 20 дақиқада ишдан чалғиб, нигоҳингизни узоқларга тикинг. Бу диққатни ошириб, кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилади. Айниқса, узоқни кўра олмайдиганлар учун бу фойдали тавсия.

Кўриш қобилиятини яхшилаш учун машқ

Қуйидаги кўз машқини ҳеч бўлмаганда 2 кунда бир марта бажаришга одатланинг. Кўз қорачиғингизни суратдаги стрелка кўрсаткичига мувофиқ ҳаракатлантиринг. Бу машқ ҳам торайиб қолган кўз мушакларини соғломлаштиради. Машқни кўзни юмган ёки очиқ ҳолда бажариш мумкин.

Кўз учун иссиққина компресс
Кўзингиз толиқиб, бош оғриғи бошланган кезларда момиқ пахтани жуда иссиқ бўлмаган сувга ботириб, кўз устига ёпинг. Натижада кўзнинг оқ пардаси намланади, чарчоқ йўқолади ва ҳатто бош оғриғидан ҳам халос бўласиз.

Маҳсулотларга эътиборли бўлинг

Сабзи, балиқ мойи, кўкатлар, ёнғоқ маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилинг. Улар кўзга қоронғуда ҳам яхши кўришига ёрдам беради. А витаминининг танангизга кўпроқ тушишига эътиборли бўлинг.

Табиат қўйнида сайр қилинг

Табиат ранги кўзни қувонтиради ва соф ҳаво саломатликка хизмат қилади. Кўпроқ саёҳат қилиш саломатлик гарови.

Юқоридаги тавсияларга амал қилсангиз, кўзнинг тез толиқиб қолиши ва яхши кўрмаслиги, бош оғириғи каби дардлардан халос бўлиб, ҳаётга тетик ва ўткир нигоҳда қарай бошлайсиз.


Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кўз соғлом, нигоҳ равшан бўлиши учун 8 маслаҳат