17:38 / 09.07.2017
12 403

Олимлар ҳаракатсиз ва харажатсиз озишнинг янги усулини тавсия қилишмоқда

Олимлар ҳаракатсиз ва харажатсиз озишнинг янги усулини тавсия қилишмоқда
1980 йилдан буён жаҳон миқёсида семизликдан азият чекаётганлар сони икки маротабага ошган. Айни кунда Ер юзида семириб кетганлар сони 2.1 млрд.ни, ўта семизлар эса 600 млн.дан ошиқни ташкил этади. Сайёрамизда 5 ёшгача бўлган 40 млн.дан ошиқ болалар семириш хасталиги билан оғрийди.

Ортиқча вазн ҳар доим инсонлар учун муаммо бўлиб келган. Ундан халос бўлишнинг турли усуллари мавжуд бўлиб, асосан, парҳез тутиш ва спорт билан мунтазам шуғулланиш лозим.

Аммо бу усуллар инсондан кўп ҳаракат талаб этади ва бир вақтнинг ўзида ниҳоятда сабрли бўлиш керак бўлади. Шу сабабдан ундан фойдаланиш учун кўпчилик ўзида ирода, ҳафсала топа олмайди. Аммо, тадқиқотлар озиш учун ортиқча ҳаракат ва харажатларнинг ҳожати йўқлигини кўрсатмоқда.

Ортиқча вазн йиғмаслик учун фақатгина нонуштани ўтказиб юбормаслик кифоя қилади. Айнан нонуштада яхшилаб овқатланиб олиш инсонга озишда ёрдам беради. Нега дейсизми? Чунки, нонуштада қоринни яхшилаб тўқлаб олиш кун давомида очликка чидашимиз учун анчагина қувват бағишлайди. Тадқиқотлар натижасида нонуштани умуман қолдирмайдиган инсонлар ортиқча вазн тўплаш билан боғлиқ муаммога деярли дуч келишмаслигини исботлади.

Очлик билан ортиқча вазндан қутулиш яхши самара бермайди. Зеро, узоқ вақт оч юриш саломатлик учун жиддий зарар етказиши мумкин. Тиббий томондан қаралганда меъда беш соатдан ортиқ бўш қолмаслиги лозим.

Шу билан бир қаторда жисмоний фаолликсиз ўйланган мақсадга етишиб бўлмайди. Агар сизда спорт залига чиқиб шуғулланишга вақт бўлмаса, тушкунликка тушманг. Ҳаракат қилишдан тўхтаманг. Масалан, лифтдан фойдаланиш ўрнига юқори қаватга зиналардан кўтарилинг. Бир кун давомида камида 30 дақиқа жисмоний фаол бўлиш ҳам сизга жуда катта ёрдам беради.

Катта ёшли одам бир кунда 2000 – 2500 калорияли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиши ва шунча йўқотиши лозим. Бу нарсага алоҳида эътибор беринг. Макарон, газланган ширин ичимликлар, ширинликларни истеъмол қилишдан иложи борича тийилган маъқул. Овқатланиш тартибида асосан мева-сабзавот ва ёғсиз гўштнинг бўлиши ортиқча вазн йиғилмаслигига ёрдам беради.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар ҳаракатсиз ва харажатсиз озишнинг янги усулини тавсия қилишмоқда