09:38 / 11.08.2017
11 826

Марокашлик олимлар чаён заҳрини соғиб оладиган қурилма ихтиро қилишди

Марокашлик олимлар чаён заҳрини соғиб оладиган қурилма ихтиро қилишди
Чаённинг заҳрини ажратиб олиш ўта хавфли аммо фойдали юмуш саналади. Инсонни ўлдиришга қодир заҳар таркибида тиббиёт соҳасида фойдаланиш мумкин бўлган юзлаб моддалар мавжуд. Бунинг учун заҳар таркибидаги моддаларни молекулалаларга ажратиш керак.

Sof.uz хабар беришича, заҳарни чаён ва инсонга зарар етказмайдиган тарзда «соғиб олиш» учун Марокашдаги бир гуруҳ олимлар ажойиб мослама ўйлаб топишган. Чаённинг думига кийдириладиган қурилма орқали заҳарни ажратиб олиш осон бўлиши учун электр кучланишидан фойдаланилади.

Мосламани масофадан туриб бошқариш мумкинлиги учун заҳарни инсон ҳаётига хавф туғдирмайдиган тарзда чаёндан торти олиш мумкин. Тадқиқотчиларнинг айтишича, «чаён соғиш» бизнеси анча даромадли соҳа бўлиши мумкин. Чаён заҳарининг бир грамми ўртача 8 минг доллардан сотилади. Айрим ноёб чаёнларники эса 12 минг долларгача баҳоланиши мумкин.

“Энг муҳим жиҳати шундаки, бу қурилма хавфсиз ва тезкор усулда заҳар олиш имконини беради. Агар биз илгари кунига 10 та чаёндан заҳар олган бўлсак, бугун кунига 150 тагача чаённинг заҳрини олиш имконига эгамиз”, – дейди Касабланкадаги Ҳасан II номидаги университет тадқиқотчиси Муад Мукаммал.

Олимлар ихтиро учун патент олинишини кутишмоқда. Яқин орада Марокашда янги қурилма ёрдамида заҳар ишлаб чиқариш саноати иш бошлаши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Марокашлик олимлар чаён заҳрини соғиб оладиган қурилма ихтиро қилишди