Ўсимликлардан қай бирини олмайлик, барида инсон саломатлигини тиклаш учун керакли бирикмалар, витамин ва минераллар бисёр. Кўпчилик ўткир ҳиди учун хушламайдиган, аммо керак пайтда дарров мурожаат қиладиган саримсоқпиёз ҳам фойдали моддалар хазинаси ҳисобланади. Саримсоқпиёзнинг қай касалликларда даво бўлиши, қайси ҳолатларда эса зарар қилиши ҳақида Наманган шаҳар «Халқ табобати маркази» табиби, шифокор-терапевт Абдуҳалил БАННАЕВ маълумот беради.
Ҳамма учун бирдек фойдали!
Саримсоқпиёз эркаклар жинсий саломатлиги учун жуда асқотади. Унинг истеъмоли эркак қонидаги тестостерон даражаси доим юқори бўлишига хизмат қилади. Таркибидаги селен эса эрлик уруғининг кўпайишига ёрдам беради.
Саримсоқпиёзнинг спорт билан шуғулланган пайтда ёрдами беқиёс. Чунки у қорин, бел соҳасидаги ёғ қатламини тезроқ йўқотиб, мушакларни кучайтиради.
Таркибида биологик фаол моддалари кўплиги боис, саримсоқпиёз саратон ҳужайраларини йўқотиш кучига эга. Шу боис, бачадондаги ҳар хил шиш, ўсимта, полип, киста, эрозияларнинг хафвли ўсмаларга айланиб кетмаслиги учун аёлларимиз ҳам ушбу ўсимликни таомномаларига доим қўшишлари керак. Калий, кальций ва фолий кислотасига ниҳоятда бой бўлгани учун ҳомиладорликнинг илк палласида янги чиққан саримсоқпиёзни кўпроқ ейиш тавсия этилади. Кальцийга бойлиги эса 50 дан кейин аёлларда кўп кузатиладиган остеоартроз, остеопорознинг олдини олади.
Саримсоқпиёзнинг ўткир ҳидидан чўчисангиз, дорихонада сотиладиган тайёр саримсоқпиёзли капсулалардан фойдаланинг. Ёки саримсоқ егандан кейин ортидан бир пиёла сут ичсангиз, ҳидидан халос бўласиз.
Гижжага қарши
Саримсоқпиёзни майда тўғраб, ҳидидан нафас олганингизнинг ўзидаёқ гижжалардан халос бўла бошлайсиз. Даволаниш самарали бўлиши учун ярим пиёла сутга 1 чой қошиқ майдаланган саримсоқпиёз қўшиб қайнатилади. Бу аралашмани наҳорга, уч кун ичинг. Муолажа вақти ширинлик еманг. Уч кундан сўнг ётишдан олдин 4–6 та таблетка миқдорида фаоллаштирилган кўмир ичиб, организмни гижжа қолдиқларидан батамом тозалашга эришасиз. Акс ҳолда бош оғриғи, ёмон кайфият, мушак ва суяк зириллаши каби нохуш аломатларни орттириб олишингиз мумкин-да.
Шамоллаш, бронхит, зотилжамда…
Саримсоқпиёзни тоза товада қизартириб қовуриб, думба ёғи билан аралаштириб, кўкрак қафаси ва товонларни ишқалаб суртиш учун фойдаланилади. Аралашма жуда тез, 2 кундаёқ ёрдам беради.
Жигар касалликларида
5 бош саримсоқпиёз ва 5 дона лимонни пўсти билан гўштқиймалагичдан чиқариб, устига 1 литр совуқ сув қуйинг-да, қайнатиб олинг. Аралашма 1 ош қошиқдан асал қўшиб, овқатдан олдин қабул қилинади. Лимон ва саримсоқпиёзли аралашмаси жигарни ёғ босиши, қандли диабет, қонни тозалаш, сариқ касалидан кейин, ўт пуфаги муаммолари, семизлик, антибиотик ва гормонал дориларнинг зарарини кесишда фойда беради.
Узоқ умр кўриш учун
Хитойликлар орасида ҳар куни наҳорга 1 бўлак саримсоқпиёзни сўриш одат тусига кирган. Бунда организм заҳарли хилтлар, ортиқча холестериндан тозаланиб, ёшаради. Бунинг учун бир бўлакча саримсоқпиёзни майдалаб, аралашмани тил остига қўйиб ярим соат шимиб юрилади. Кейин туфлаб ташлаб, оғиз қайнатилган сувда чайилади.
Зарари ҳам бор
Саримсоқпиёз қон босими кўтарилиб-тушадиган, эпилепсия, бавосир қўзғаган пайти, камқонлик, эмизикли аёллар, ошқозон-ичак касалликлари, жигар яллиғланиши, буйрак оғриганда тавсия этилмайди.
Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди