14:28 / 05.09.2017
10 232

Белни соғлом сақлаш учун кунига 20 дақиқа ажратинг

Белни соғлом сақлаш учун кунига 20 дақиқа ажратинг
Битта оддий машқ белдаги зўриқишни бартараф этишга ва қоматнинг ёмонлашувини олдини олишга ёрдам беради.

Ўтирганингизда белнинг зўриқиши 40 фоизга ошади. Бошқа томондан қараганда бир жойда кўп вақт тик туриш ҳам фойдали эмас. Бунда оғирлик тенг тақсимланмасдан, умуртқа поғонаси орасидаги мушакларларни сиқади. Агар сиз баланд пошнали оёқ кийими кийсангиз, барча юк оёқ учларига тушади, белдаги оғриқ кучайиб, белнинг умуртқа қисми кучли зўриқади.

Горизонтал ҳолат – дам олиш ва умуртқадан юкни камайтиришнинг энг самарали йўли, леки шунчаки диванда ётиш кифоя эмас. Кун давомида тўпланган зўриқишни бартараф этиш учун, маълум бир ҳолатда бўлиш керак.

Умуртқанинг оғирлигини бартараф этиш учун идеал ҳолат

Ерда тик ҳолда ётинг, тиззаларни букинг ва болдир қисмини баландроққа қўйинг. Стул, диван ёки шундай баландликдаги бошқа мебелдан фойдаланишингиз мумкин. Унга оёғингизни қўйгач, болдир ва тос ораси 90 даражали бурча ҳосил қилиши керак.

Горизонтал ҳолат умртқа поғонаси орасидаги диксларнинг зўриқишини олишга, чексиз тотишувдан дам олишга кўмаклашади.

Ўтирганингизда тос битсепслари – икки бошли мушаклар, орқа тоснинг юқори қисмлари қаттиқ ва қисқарган бўлади. Улар ўзи билан бутун орқа чизиқни тортади. Тос олдинга ҳаракатланади.

Оёқларни юқорига кўтариш орқали сиз бел мушакларини қаттиқ тортмайсиз, лекин вақтинча ўз занжиридан чиқарасиз. Шундай экан, улар тосни олдинга тортмайди ва умуртқанинг дам олиши учун табиий ҳолатни келтириб чиқаради.

20 дақида давомида шу ҳолда туринг ва сиз мушаклардаги чарчаш ва зўриқиш йўқолганини дарров сезасиз. Ишда бу машқни бажара олмаганингиз сабаб, уйга келгач, бу ҳолатда туришни одат қилинг.

Манба: Like It

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Белни соғлом сақлаш учун кунига 20 дақиқа ажратинг